• Вс. Июл 13th, 2025

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

Қозоғистон ва Россия АЭС қурилиши бўйича йўл харитасини имзолади – Gazeta


Қозоғистон атом энергияси агентлиги ва Россиянинг «Росатом» давлат корпорацияси Олмаота вилоятининг Жамбил туманида АЭС қурилиши лойиҳаси бўйича йўл харитасини тасдиқлади.

Имзолаш маросими 20 июнь куни Петербург халқаро иқтисодий форуми (ПХИФ-2025) доирасида бўлиб ўтди. Унда Қозоғистон атом энергияси агентлиги раиси Алмасадам Саткалиев ва «Росатом» бош директори Алексей Лихачёв иштирок этди.

Йўл харитаси лойиҳани тайёрлаш ва амалга ошириш босқичларини, шу жумладан, муҳандислик-қидирув ишларини олиб бориш, EPC-шартномасини тузиш ва лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқишни назарда тутади.

Ҳамкорлик тамойиллари тўғрисидаги ҳадли битимни «Қозоғистон атом электр станциялари» ва «Атомстройэкспорт» («Росатом» инжиниринг компанияси) ҳам имзолади.

Агентлик атом электр станциясини «энергетика хавфсизлигини таъминлаш ва Қозоғистон иқтисодиётини декарбонизация қилиш бўйича стратегик вазифаларга эришиш» учун зарур бўлган стратегик объект деб атади.

Ўтган ҳафта Қозоғистон «Росатом»ни мамлакатдаги биринчи катта қувватли атом электр станциясини қуриш бўйича халқаро консорциум раҳбари этиб танлагани маълум бўлди. Номзодлар рўйхатига CNNC (Хитой), EDF (Франция) ва KHNP (Жанубий Корея) ҳам киритилган.

Атом энергияси агентлиги танловни «Росатом» дунёдаги ядровий технологияларнинг асосчиси экани, энг ривожланган ва тажрибали «атом мактаби»га эгалиги билан изоҳлади.

«Келгусида айрим мамлакатларда санкцияларни кучайтириш билан боғлиқ қандайдир хатарлар юзага келган тақдирда, бизда Қозоғистон компаниялари бошқа лойиҳаларда қўллаган тегишли шартномавий механизмлар кўзда тутилади. Масалан, тегишли санкциявий шартлар ва бошқа ҳуқуқий воситаларни қўллаш имконияти мавжуд. Шу билан бирга, ижтимоий-гуманитар эҳтиёжлар ва иқлим кун тартиби билан боғлиқ бўлган атом энергетикаси санкциялар рўйхатига киритилмаган. АЭС Қозоғистон ҳудудида халқаро компаниялар иштирокида қурилиши ва тўлиқ Қозоғистонга тегишли бўлишини ҳамма тушунади. Ҳар қандай ҳолатда ҳам ушбу лойиҳанинг якуний бенефициари Қозоғистон бўлади», — дейилади хабарда.

Хитойнинг CNNC компанияси иккинчи ўринни эгаллади. Алмасадам Саткалиевнинг сўзларига кўра, Қозоғистон ҳукумати ХХР билан атом соҳасида ҳамкорлик бўйича алоҳида шартнома имзолашни режалаштирмоқда ва яна бир АЭС қуриш учун Хитой технологияларини жалб қилмоқчи.

Аввалроқ Қозоғистон президенти Қосим-Жомарт Тоқаев мамлакатда иккинчи ва учинчи атом электр станцияси қурилишини истисно қилмаганди. «Қозоғистон ривожланган ядровий энергетикага эга мамлакатга айланиши керак деб ҳисоблайман. Унинг келажаги буюк», — деган эди у.

  • Қозоғистонда биринчи АЭСни Олмаота вилоятида қуриш қарори ҳақида 2019 йилда маълум бўлганди. 2023 йилда унинг қурилиши 10−15 миллиард долларга баҳоланган. Ўтган йили Қозоғистонда референдум бўлиб ўтди, унинг натижаларига кўра, республикада АЭС қурилишини овоз берганларнинг 71,12 фоизи қўллаб-қувватлади.
  • Қозоғистон энергетика вазири Алмасадам Саткалиев биринчи АЭСни лойиҳалаш учун Қозоғистонга тахминан 2−3 йил керак бўлишини, қурилишнинг ўзига эса 8 йилдан 10 йилгача вақт кетишини таъкидлаган. 2800 МВт гача қувватга эга бўлган атом электр станциясини қуриш режалаштирилмоқда.
  • Қозоғистон Энергетика вазирлиги маълумотларига кўра, ҳозирда мамлакатдаги электр энергиясининг 66 фоизи кўмир станциялари ҳисобидан ишлаб чиқарилмоқда. Вазирликнинг прогнозларига кўра, 2035 йилга бориб Қозоғистонда электр энергияси истеъмоли 152,4 миллиард кВт/соатгача ўсади, амалдаги энергия манбаларини ишлаб чиқариш эса 135 миллиард кВт/соатдан камроққа камаяди.



Манба

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *