• Вс. Июл 13th, 2025

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

Тошкентдаги 1-сонли тергов ҳибсхонасида сақланаётган шахслар сони белгиланган меъёрдан ошгани аниқланди


Болалар омбудсмани навбатдаги мониторинг ташрифи билан Тошкент шаҳридаги 1-сонли тергов ҳибсхонасида бўлди ҳамда муассасада сақланаётган вояга етмаганлар шароитларини кўздан кечирди. Бу ҳақда Болалар омбудсмани матбуот хизмати хабар берди.

Foto: Bolalar ombudsmani matbuot xizmati
Фото: Болалар омбудсмани матбуот хизмати

Хусусан, вояга етмаганлар камераларидаги шароитлар белгиланган стандартларга мослиги, уларнинг ётоғи, овқатланиши, сақланиши шароитлари ҳамда соғлиғини сақлаш билан боғлиқ талабларнинг таъминланиши даражаси ўрганилди.

Мониторинг давомида жиноят иши тергов ва суд босқичида эканли юзасидан ҳибсхонада сақланаётган вояга етмаганлар билан жамоавий суҳбат,  бир нечтаси билан эса алоҳида индивидуал мулоқот қилиниб, тергов ва суд жараёнларида уларнинг процессуал ҳуқуқлари қай даражада таъминлангани ҳамда муассасада уларга қилинаётган муомалага доир фикрлари тингланди.

Жумладан, болалар тергов даврида процессуал бузилишларга йўл қўйилгани, адвокат томонидан малакали юридик хизмат кўрсатилмагани ҳолатлари ҳақида билдирди. 

Foto: Bolalar ombudsmani matbuot xizmati
Фото: Болалар омбудсмани матбуот хизмати

Болалар омбудсмани вояга етмаганларнинг ушбу мурожаатларини тегишли тартибда ўрганишни бошлади. Ҳибсхонада вояга етмаганлар учун кутубхона, спорт майдонидан ташқари тиббий муолажа кабинетлари — стоматология, рентген, УТТ (ултратовуш текшируви) хоналарида шифокорларнинг зарурий тиббий хизмати йўлга қўйилган.

Шунингдек, муассасада маҳбуслар онлайн хариди учун махсус электрон мослама ўрнатилган бўлиб, улар ўзларига керакли бўлган барча озиқ-овқат маҳсулотларини буюртма асосида харид қилиш имконияти ҳам яратилган.

Шу билан бирга, ўрганиш жараёнида аниқланишича, тергов ҳибсхонасида сақланаётган шахслар сони белгиланган меъёрдан ошган бўлиб, бу маҳбусларни сақлаш шароитларига салбий таъсир кўрсатмоқда.

Foto: Bolalar ombudsmani matbuot xizmati
Фото: Болалар омбудсмани матбуот хизмати

Бундан ташқари, вояга етмаганлар камераларида қатор камчиликлар аниқланиб, хусусан, аксарияти таъмирталаб аҳволда экани, камералар ичидаги айрим жиҳозлар сақланаётганларнинг сонига мос равишда эмаслиги маълум бўлди.

Мониторинг жараёнида аниқланган муаммо ва камчиликлар юзасидан юқори турувчи мутасадди органларга Болалар омбудсманининг тегишли таъсир ҳужжатлари киритилади.



Манба

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *