Тошкент шаҳрида спорт гимнастикаси бўйича Жаҳон челленж кубоги бўлиб ўтмоқда. Унда куни кеча 50 ёшни нишонлаган Оксана Чусовитина таяниб сакраш дастури бўйича кумуш медаль олди. Бу ҳақда Миллий олимпия қўмитаси хабар қилди.
Мусобақада 14 мамлакатдан 60 нафар спортчи иштирок этмоқда. Мусобақанинг дастлабки кунлари якунига кўра, Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари томонидан 6 та медаль — 2 та олтин, 3 та кумуш ва 1 та бронза қўлга киритилди.
Олтин медаль эгалари:
- Абдулазиз Мирвалиев — эркин машқ;
- Аҳрорхон Темирхонов — ҳалқа машқлари;
Кумуш медаль эгалари:
- Оксана Чусовитина — таяниб сакраш;
- Равшан Комилжонов — от устида машқ;
- Ҳумоюн Исломов — эркин машқ.
Бронза медаль:
- Шаҳинабону Юсуфова — таяниб сакраш;
Мусобақа давом этмоқда.