2025 йилнинг май ойида иккиламчи автомобиль бозорида нархлар ўзгариши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти (МҲТИ) томонидан таҳлил қилинди. Таҳлил учун olx.uz платформасидан веб скрепинг орқали апрель ва май ойларига оид 15,5 мингтадан эълон ўрганилди.

Маҳаллий оммабоп автомобиллар

Маҳаллий энг кўп сотиладиган моделларда май ойида нархлар асосан пасайган. Жумладан:

Onix:

  • кўп фойдаланилгани $800 га ($13 800 дан $13 000 га);
  • ўртача фойдаланилгани $220 га ($13 700 дан $13 480 га) арзонлаган.

Lacetti:

  • кам фойдаланилгани $100 га ($14 800 дан $14 600 га);
  • кўп фойдаланилгани $100 га ($13 000 дан $12 900 га);
  • ўртача фойдаланилгани $75 га ($14 075 дан $14 000 га) арзонлаган.

Cobalt:

  • кам фойдаланилгани $144 га ($12 700 дан $12 556 га) арзонлаган;

Nexia:

  • ўртача фойдаланилгани $100 га ($11 000 дан $10 900 га) арзонлаган;

Spark:

  • кўп фойдаланилгани $100 га ($8 900 дан $8 800 га) арзонлаган;

Damas:

  • кўп фойдаланилгани $200 га ($7 200 дан $7 000 га);
  • ўртача фойдаланилгани $200 га ($7 800 дан $7 600 га);
  • кам фойдаланилгани $50 га ($8 050 дан $8 000 га) арзонлаган.

автомобиллар бозори, иккиламчи бозор, мҳти

Маҳаллий люкс автомобиллар

Маҳаллий люкс автомобиллар нархи эса қуйидагича ўзгарган:

Equinox:

  • кам фойдаланилгани $1166 га ($34 666 дан $33 500 га) арзонлаган;

Malibu:

  • кам фойдаланилгани $750 га ($31 250 дан $30 500га);
  • ўртача фойдаланилгани $1450 га ($29 950 дан $28 500 га) арзонлаган;

Tracker:

  • ўртача фойдаланилгани $300 га ($17 300 дан $17 000 га);
  • кам фойдаланилгани $175 га ($18 600 дан $18 425 га) арзонлаган.

Шунингдек, Equinox‘нинг ўртача фойдаланилгани апрель ойига нисбатан $700 га ($29 800 дан $30 500 га), кўп фойдаланилгани $200 га ($26 000 дан $26 200 га) қимматроқ таклиф этилган бўлса, кўп фойдаланилган Tracker ($16 000) нархида ўзгариш кузатилмаган.

автомобиллар бозори, иккиламчи бозор, мҳти

Электромобиллар

Мазкур даврда ўртача фойдаланилган BYD Song Plus EV Champion $150 га ($ 26 350 дан $26 200 га) арзонлаган бўлса, бошқа электромобиллар ўртача нархи қуйидагича ўзгарди.

BYD Han:

  • ўртача фойдаланилгани $2000 га ($32 000 дан $34 000 га),
  • янгиси $1100 га ($31 900 дан $33 000 га) кўтарилди.

BYD Song Plus EV Champion:

  • янгиси $1100 га ($27 800 дан $28 900 га) кўтарилди;

BYD Yuan Up:

  • ўртача фойдаланилгани $850 га ($19 300 дан $20 150 га),
  • янгиси $406 га ($20 500 дан $20 906 га) қимматлади.

Хорижий автомобиллар нархи

Май ойида хорижий автомобиллар нархи сезиларли даражада арзонлашди.

Kia Carnival:

  • кўп фойдаланилгани $3500 га ($36 000 дан $32 500 га);
  • кам фойдаланилгани $2028 га ($47 000 дан $44 972 га);
  • ўртача фойдаланилгани $1000 га ($46 000 дан $45 000 га) арзонлаган.

Kia Sorento:

  • кўп фойдаланилгани $2100 га ($35 250 дан $33 150 га);
  • ўртача фойдаланилгани $1700 га ($38 000 дан $36 300 га) арзонлаган.

Kia K5:

  • кам фойдаланилгани $2 777 га ($32 000 дан $29 223 га);
  • кўп фойдаланилгани $350 га ($25 300 дан $24 950 га);
  • ўртача фойдаланилгани $150 га ($27 150 дан $27 000 га) арзонлаган.

Kia Sportage:

  • кўп фойдаланилгани $2250 га ($28 500 дан $26 250 га);
  • ўртача фойдаланилгани $200 га ($30 000 дан $29 800 га) арзонлаган.

Hyundai Elantra:

  • кўп фойдаланилгани $1000 га ($21 000 дан $20 000 га);
  • ўртача фойдаланилгани $301 га ($21 201 дан $ 20 900 га) арзонлаган.

Kia Seltos:

  • кўп фойдаланилгани $1000 га ($23 000 дан $22 000 га);
  • ўртача фойдаланилгани $409 га ($24 850 дан $24 441 га) арзонлаган.

Шунингдек, кам фойдаланилган Elantra ва Sorento мос равишда $116 ($24 112 дан $24 228 га) ва $1250 га ($43 250 дан $44 500 га) қимматлашди.

Нархларни таҳлил қилишда маълумотлар olx.uz платформасидан веб скрепинг (wеб scraping) орқали тўпланган. Бунда май ойи учун 15,5 мингта, апрель ойи учун 15,5 мингта маълумотдан фойдаланилган.

Эслатиб ўтамиз, январь ва март ойларида иккиламчи бозорда деярли барча турдаги автомобиллар нархи тушган эди.