• Чт. Май 14th, 2026

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

Украина тез орада қурол экспортини йўлга қўяди — Дарё Янгиликлари


Биз “Украина билан қуриш” дастурини ишга туширдик. Шу ёзда Европа мамлакатлари, эҳтимол, нафақат Европада, балки бизга ёрдам бераётган, учувчисиз учиш қурилмалари ишлаб чиқаришни молиялаштираётган ва Украинада ракеталар ишлаб чиқаришга ҳисса қўшаётган мамлакатларда корхоналар ташкил этиш орқали технологияларимизни хорижга экспорт қилишни бошлаш бўйича тегишли келишувларни имзолаймиз, деган украиналиклар етакчиси. 

Ukraina қурол eksporti boъyicha birinchi kelishuvlar shu yozda amalga oshiriladi, deydi Zelenskiy

Зеленскийнинг сўзларига кўра, Киев жангларда синовдан ўтган тегишли технологияларни тақдим этади. Бунинг эвазига ҳамкор давлатлар нафақат ўзлари, балки Украина учун ҳам қурол ишлаб чиқаради.

“Гап ҳарбий технологиялар, хусусан, ҳар хил турдаги дронлар, ракеталар ва, эҳтимол, артиллерия тизимлари ҳақида. Бизда аллақачон келишувлар мавжуд”, дея қўшимча қилган Зеленский. 

У, шунингдек, мазкур технологиялар Россия тасарруфига ўтмаслиги учун Москва билан яқин алоқадаги давлатлар ҳамкорлар рўйхатига киритилмаслигини айтди. 

Украина ҳарбий саноати

Тўлиқ миқёсли уруш бошланганидан бери Украина маҳаллий қурол ишлаб имкониятларини сезиларли даражада оширди. Бу, айниқса, учувчисиз учиш қурилмалари ҳамда артиллерия снарядлари ишлаб чиқаришда яққол кўзга ташланди. 

Украинанинг қурол-аслаҳага бўлган эҳтиёжларини қондира олмаган иттифоқчилар мамлакатни “Дания формати” асосида қўллаб-қувватлай бошлади. Унга биноан ҳукуматлар Киевни қурол ўрнига маҳаллий ҳарбий саноат учун инвестиция билан таъминлай бошлади. 



Манба

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *