• Чт. Май 14th, 2026

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

Колумбияда кўчки сабаб ҳалок бўлганлар сони 22 нафарга етди (видео)


Колумбиянинг Меделлин шаҳрида 24 июнь куни кучли ёмғирлардан кейин кўчки содир бўлди. Ҳодиса оқибатида ҳалок бўлганлар сони бугунгача 22 нафарга етди. Бу ҳақда Anadolu хабар берди.

Foto: Anadolu
Фото: Anadolu

Яна 8 киши бедарак йўқолгани айтилмоқда. Антиохия департаменти губернаторлиги маълумотларига кўра, шаҳарнинг Белло ва Altos де Orientэ ҳудудларида жасадлар топилган.

Таъкидланишича, қидирув-қутқарув ишларида 390 дан ортиқ киши иштирок этмоқда. Улар вайроналар остида қолган жасадларни олиб чиқишга ҳаракат қилмоқда. Қайд этилишича, Меделлин шаҳридаги кўплаб уйлар қулаш хавфи бўлган қияликларда қурилган.



Манба

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *