Тошкент шаҳри Яшнобод туманида олиб борилаётган қурилиш-таъмирлаш ишлари туфайли жорий йилнинг 3 июлидан бошлаб Оҳангарон шоҳкўчасининг муайян қисмида транспорт воситалари ҳаракати вақтинча тўхтатилади. Бу ҳақда шаҳар ИИББ хабар берди.

йўл ёпилади, оҳангарон шоҳкўчаси

Маълум қилинишича, ёпиладиган йўл қисми «Шарқ» ЙПХ масканидан ТХАЙ-Оҳангарон шоҳкўчалари айланма ҳаракатига қадар бўлган оралиқни қамраб олади.

Тақдим этилган маълумотга кўра, йўл ҳаракати чекловлари 2025 йил 3 июль куни бошланиб, 10 июлга қадар давом этади.

Шу муносабат билан бошқарма юзага келадиган вақтинчалик ноқулайликлар учун фуқаролардан узр сўраб, ҳайдовчиларга қуйидаги муқобил йўналишлардан фойдаланишни тавсия қилмоқда:

  • Ҳусайн Бойқаро кўчаси,
  • Паркент йўли,
  • Хонободтепа кўчаси,
  • Шоҳимардон кўчаси.

Аввалроқ кўчанинг Темур Малик-Паркент-Маҳтумқули кўчалари айланма ҳаракатидан ТХАЙ-Оҳангарон шоҳкўчалари айланма ҳаракатигача бўлган қисми 1 июлгача ёпилганди.