Россиянинг «Транснефть» компанияси вице-президенти Андрей Бадалов бугун эрталаб Москванинг Рублёв кўчасида жойлашган квартираси деразасидан пастга қулаб ҳалок бўлди. Бу ҳақда Россия ОАВлари ёзмоқда.
2022 йил бошидан буён Россияда юқори мансабли амалдорлар ўртасида юқори қаватли уйларнинг деразасидан қулаб ҳалок бўлганлар сони бир нечтага етди.