Рақобат қўмитасига тадбиркорлар томонидан табиий газ учун нотўғри ҳисобланган қарзлар юзасидан мурожаатлар келиб тушмоқда.
Жиззахда «Жиззах йўл қуриш таъмирлаш» МЧЖга 726 млн сўм, «Sofitel» МЧЖ қўшма корхонасига эса 1 млрд 107 млн сўм миқдорида асоссиз қарз ҳисоблангани аниқланган.
Махсус комиссия текширувлари натижасида ушбу маблағлар тадбиркорлар фойдасига қайта ҳисобланиб, газ таъминоти корхонасига нисбатан иш қўзғатилиб, тегишли кўрсатмалар берилган.