• Пт. Июл 11th, 2025

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

фильм бош қаҳрамонлари ҳозир қаерда? — Дарё Янгиликлари

фильм бош қаҳрамонлари ҳозир қаерда? — Дарё Янгиликлари


Ўлимни енгган севги ҳақидаги таъсирли ҳикоя 1990 йилнинг энг кўп даромад келтирган фильми бўлиб, иккита “Оскар” мукофотини қўлга киритди. Жерри Сукернинг асари экранга чиқарилганидан 35 йил ўтгач, унинг бош қаҳрамонлар ҳаётига қандай таъсир кўрсатганини эслаймиз.

Деми Мур

Деми Мур в фильме Привидение

Молли Женсен образи Деми Мурнинг карьерасида бурилиш нуқтаси бўлди. 1980 йилларда у диққатга сазовор ишларда қатнашган бўлса-да, айнан “Руҳ” фильми уни Голливуд элитаси сафига олиб кирди. Кейинги ўн йиллик унинг фаолиятида юксалиш даври бўлди. Яна бир драмадаги бош рол унга ўша пайтда мисли кўрилмаган 12,5 миллион долларлик гонорар ҳамда энг юқори маош олувчи актриса мақомини келтирди.

Бироқ шундан сўнг Мурнинг карьераси кутилмаганда инқирозга учради. Кетма-кет учта фильмдаги муваффақиятсиз иштироки сабаб эътибордан четда қолди.

деми мур

2023 йилда 62 ёшида кутилмаган қайтиш юз берди. “Субстанция” номли шов-шувли боди-хоррор фильмидаги кексаяётган юлдуз роли Мурга “Олтин глобус” мукофотини ва илк бор “Оскар”номинациясини келтирди.

Патрик Суэйзи

Патрик Суэйзи в фильме «Привидение», 1990 год

Уит Суэйзи бундан олдин у “Ифлос рақслар” фильми билан дунёни забт этган, унда қўшиқчи сифатида ҳам муваффақият қозонган эди — унинг “She’s Like the |Wind” қўшиғи ҳақиқий шов-шувга айланганди.

“Руҳ” фильмидан бир йил ўтгач, у романтик амплуадан воз кечиб, “Тўлқинлар узра” фильмида сёрфингчи Бодҳи ролини ижро этди. Сюжет бўйича унга ФҚБ агенти сифатида Киану Ривз қарши туради. Суэйзи кинода рол ўйнашни давом эттирди ва ҳатто мультфильмларга ҳам овоз берди.

Патрик Суэйзи, 1991 год

2008 йилда унга ошқозон ости бези саратони ташхиси қўйилди. Касаллигига қарамай, у фильмларда суратга тушишни давом эттирди, танаффусларда кимётерапия олди. Бироқ 2009 йилда у 57 ёшида вафот этди.

Суэйзи бутун умри давомида ёшлигида танишган Лиза Ниэми билан бирга яшади, аммо фарзандли бўлишмаган.

Вупи Голдберг

Вупи Голдберг, кадр из фильма Привидение

Фильмда башоратчи Ода Мей Браун ролини ижро этгани учун Вупи Голдберг киноакадемиянинг энг яхши иккинчи даражали актрисага бериладиган бош мукофотига сазовор бўлди.

Шундан сўнг у асосан комедия жанридаги фильмларда суратга тушди. Бироқ унинг муваффақиятли драматик роллариям бўлган — масалан, “Океан тубида” триллерида терговчи образини яратган.

1994 йилда Голдберг “Оскар” маросимининг бошловчиси сифатида илк бор чиқиш қилди. У, шунингдек, The View кўрсатувини ҳам муваффақиятли бошқарди ҳамда жамиятнинг иккиюзламачилигини масхара қилувчи “Китоб” номли сатирик асар ёзди.

Вупи Голдберг на Met Gala в 2025 году

Актриса Американинг тўртта энг нуфузли мукофоти — “Эмми”, “Гремми”, “Оскар” ва “Тони” совриндорлари сафига кирувчи элита клубнинг аъзоси ҳисобланади. Унинг ютуқлари қаторида иккита “Олтин глобус”, BAFTA мукофоти ҳамда Шон-шараф хиёбонида ўз юлдузига эга.

Тони Голдуин

Кадр из фильма Привидение

Кўпчилик учун Тони Голдуин доимо энг жирканч антагонистлардан бири — разил Карл Брюнер образида қолди. У Metro-Goldwyn-Mayer студиясининг афсонавий асосчиси Самуэл Голдвиннинг набираси ҳисобланади.

“Руҳ” фильми сабаб актёр “ёмон одам” қиёфасида қолиб кетди. Кўп йиллар давомида у жиноий драмаларга маҳкум бўлиб, иккинчи даражали қаҳрамонларни ижро этишга мажбур бўлди.

Тони Голдуин в сериале Скандал

Бугунги кунда Голдуин оиласининг MGМ’га ҳеч қандай алоқаси йўқ. Бироқ актёр машҳур қариндошининг шуҳрати соясида қолишни истамайди. У 2023 йилда “Дада” номли драма билан режиссёр сифатида ўзини ажойиб намоён этди. Бу аутизм билан касалланган ўғлини тарбиялаётган стендап-комедиячи (Бобби Каннавале) ҳақидаги таъсирчан ҳикоя эди. Айтганча, бош қаҳрамоннинг дўсти ва менежерини Вупи Голдберг ижро этган.

Винсент Скявелли

Винсент Скьявелли, кадр из фильма Привидение

Эсингизда бўлса, у метрода газли ичимлик банкаси устида ўтириб, Сем Уайтга арвоҳлик қобилиятларини ўргатганди.

Кейинчалик у Милош Форманнинг “Халқ Ларри Флинтга қарши” номли шов-шувли фильмида рол ижро этди. Томошабинлар уни “Бетмен қайтади” фильмидаги Пингвиннинг ёрдамчиси ва “Ҳали ўлиш вақти эмас”даги ёвуз доктор Кауфманнинг образлари орқали эслаб қолишган. Кинодан ташқари, Винсент ошпазликка жиддий қизиқади. Ҳатто бир нечта китоб ҳам ёзган.

2005 йил 26 декабрда актёр ҳаддан ташқари узун бармоқлар ва оёқ-қўллар билан тавсифланадиган Марфан синдроми сабаб ҳаётдан кўз юмган.



Манба

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *