• Пт. Июл 11th, 2025

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

Қозон шаҳри ҳаво ҳудудининг ёпилиши сабаб Фарғонадан учувчи авиарейс кечиктирилди


Қозон шаҳри ҳаво ҳудудининг ёпилиши сабаб Фарғонадан учувчи авиарейс кечиктирилди, деб хабар бермоқда Uzbekistan Airways. 

Фото: “Дарё” / Мадина Нурман

Хабарга кўра, Қозон шаҳри ҳаво ҳудудининг ёпилиши муносабати билан, Uzbekistan Airways авиакомпаниясининг HY9651/9652 рейси (Фарғона—Қозон—Фарғона йўналиши) мажбуран кечиктирилди ва қуйидаги жадвал асосида амалга оширилади:

  •  Фарғонадан учиш — 15:00, Қозонга етиб келиш — 16:45
  • Қозондан учиш — 18:00, Фарғонага етиб келиш — 23:30

Вақтлар маҳаллий вақт бўйича кўрсатилган. Юзага келган ноқулайликлар учун узр сўралган.

Бундан аввал Uzbekistan Airports Эрон ҳаво ҳудудининг ёпилиши муносабати билан бир нечта рейслар Тошкентдаги муқобил аэродромга йўналтирилганини эълон қилганди. Шунингдек, Ўзбекистондан Москвага учадиган бир қанча рейслар жадвали ўзгартирилган. 



Манба

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *