• Пт. Июл 11th, 2025

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

Андижонда эркак жанжал сабаб хотинини ўлдирди  — Дарё Янгиликлари


Ижтимоий тармоқларда Андижон вилоятида ўрта ёшлардаги аёлнинг қонга беланган ҳолда жасади ётгани тасвирланган видео тарқалди. Бош прокуратура ҳолат юзасидан маълумот берди. 

Кадр: Telegram

Унга кўра, Андижон шаҳрида келиб чиққан жанжал оқибатида турмуш ўртоғини қасддан ўлдирган эркакка нисбатан Жиноят кодексининг 97-моддаси (қасддан одам ўлдириш) билан жиноят иши қўзғатилди

Ҳозирда гумонланувчини қидириб топиш чоралари кўрилмоқда.

Сурхондарё вилоятида эркак қайнукаси томонидан, Самарқандда 70 ёшли эркак 60 ёшли қайнукаси томонидан пичоқланганди. Бухорода эр жанжал сабаб хотинини пичоқлагани, Жиззахда эр рашк сабаб аввал хотинини, кейин эса ўзини пичоқлаб ўлдиргани, Вобкент туманида маст фуқаро қайнукасини пичоқлагани тўғрисида хабар берилганди.



Манба

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *