• Пт. Июл 11th, 2025

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

4 июль куни эълон қилинган энг муҳим янгиликлар дайжести – Ўзбекистон янгиликлари – Gazeta


Мирзиёев ва Бародар учрашуви. Ўзбекистон ва Афғонистон нималар тўғрисида келишиб олди?

Афғонистон Ўзбекистон билан товар айирбошлаш ҳажмини 2 млрд долларга етказишни ва Марказий Осиё ҳамда Россияга экспорт ҳажмини оширишни режалаштирмоқда. Ўзбекистон электр энергияси етказиб беришга, цемент ишлаб чиқариш, нефтни қайта ишлаш, туз қазиб олиш ва қайта ишлашга сармоя киритишга тайёр.


дайжест

«Эронга қарши ҳарбий ҳаракатлар бутун минтақани урушга жалб қилиш хавфини туғдирди» — Ўзбекистон президенти

Шавкат Мирзиёев ИҲТ саммитидаги нутқида дунё халқаро ҳуқуқнинг кескин инқирозини бошдан кечираётгани, бу мулоқотни заифлаштириб, куч ишлатишга йўл очаётганини айтди. У ядро қуролидан холи ҳудудларни кенгайтириш, Ғазода ўт очишни тўхтатишга чақирди ва Эрон ва Исроилнинг ярашувини қўллаб-қувватлади.


дайжест

Яқин Шарқдаги вазият, Афғонистон саммитга қайтиши ва Самарқандда миллий авиакомпаниялар форуми ўтказиш таклифи — Шавкат Мирзиёев ИҲТ саммитида нутқ сўзлади

Ўзбекистон президенти Иқтисодий ҳамкорлик ташкилотининг навбатдаги саммитида нутқ сўзлади. У Эрон-Исроил ўртасидаги келишувни қўллаб-қувватлашини билдирди, Афғонистонни саммитга қайтганини қутлади. Шунингдек, Самарқандда Миллий авиакомпаниялар форумини ўтказиш таклифини билдирди.


дайжест

Ўзбекистон ва Покистон раҳбарлари Трансафғон темирйўли қурилишини муҳокама қилди

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ва Покистон бош вазири Шаҳбоз Шариф Хонкендидаги саммит доирасида учрашди ва стратегик шерикликни ривожлантириш, Трансафғон темирйўли қурилишини жадаллаштириш ҳамда ўзаро савдо алоқаларини кенгайтириш масалаларини муҳокама қилди.


дайжест

Сўнгги уч йилда Қирғизистонда жон бошига даромад қарийб икки баробар ошди, бу Марказий Осиёдаги энг юқори кўрсаткич

Иқтисодчи Миркомил Холбоев 2022—2024 йиллар оралиғида Қирғизистонда жон бошига даромад қарийб икки баробарга ошганига эътибор қаратди. Бу Марказий Осиёда энг юқори кўрсаткич бўлиб, ўсиш шу темпда давом этса, Қирғизистон 2027 йилда жон бошига даромад бўйича Ўзбекистонни ортда қолдиради.


дайжест

Ўзбекистонда иқтисодий фаол аҳолининг 33 фоизи банк кредитига эга — Марказий банк

Марказий банк Ўзбекистонда иқтисодий фаол аҳолининг 33 фоизида камида битта банк кредити борлигини маълум қилди. Уларнинг 16 фоизида 2 та, 11 фоизида эса 3 ва ундан ортиқ кредит мавжуд. Аввалроқ регулятор аҳолининг қарз юки билан боғлиқ хавотирлар кучаяётганини таъкидлаганди.


дайжест

Нажи Бенхасин Жаҳон банкининг Марказий Осиё бўйича янги минтақавий директори бўлди

Нажи Бенхасин Жаҳон банкининг Марказий Осиё бўйича янги минтақавий директори этиб тайинланди. У банкнинг Тошкентдаги ваколатхонасида иш олиб боради. Бенхасин бундан аввал ЖБнинг Покистондаги ваколатхонасига раҳбарлик қилган.


дайжест

МБ банкларнинг автокредитлар ва микроқарзлар бўйича ўртача ставкаларини очиқлади

Марказий банк 2 июлдан автокредитлар ва микроқарзлар бўйича ўртача ставкаларни эълон қила бошлади — энди қарз олувчилар турли банкларнинг шартларини солиштириб, энг фойдалисини танлаши мумкин. Микроқарзлар бўйича ставкалар 40% гача, автокредитларники — 29% гача.


дайжест

Тошкентда банкдан 90 минг долларни талон-торож қилган шахслар ушланди (видео)

Тошкентда Тenge Bank’дан 90 минг доллар талон-торож қилишда гумонланиб 9 кишидан иборат гуруҳ ушланди. Улар пулларни банк ходими билан келишиб, POS-терминалга сохта маълумотлар киритган ҳолда қўлга киритган.


дайжест

Дам олиш кунлари ҳарорат аста-секин пасая бошлайди

Ўзбекистонда дам олиш кунлари иссиқ ҳарорат пасая бошлайди, бироқ у қадар сезиларли бўлмайди. Якшанбада ҳарорат +38…+41, жанубда +42…+44 даражагача бўлади. Айрим жойларда шамол кучайиши мумкин.


дайжест

Андижонда профилактика инспекторини пичоқлаб ўлдирган шахс ушланди

Хўжаобод туманида профилактика инспекторини пичоқлаб ўлдириб, воқеа жойидан яширинган 65 ёшли эркак қўлга олинди. У қабристондаги маккапоя ичида яшириниб ётгани аниқланган. Гумонланувчи қўлга олиш жараёнида ўзига пичоқ билан жароҳат етказган ва шифохонага олиб кетилган.


дайжест

Интерпол одам савдоси бўйича қидирувга берилган ўзбекистонликни Ўмондан экстрадициялади

Одам савдосида айбланиб халқаро қидирувга берилган ўзбекистонлик Ўмонда яширингани аниқланди. У Интерпол каналлари ёрдамида Тошкентга экстрадиция қилинди.


дайжест

«Ташаббусли бюджет»нинг 2-мавсуми 15 июлдан бошланади

Ўзбекистонда «Ташаббусли бюджет»нинг 2-мавсуми 15 июлдан, овоз бериш босқичи эса 22 августдан бошланади. Мавсум ғолиблари 1 сентябрь — Мустақиллик байрами куни эълон қилинади.


дайжест

Самарқанд нўхат шўраги географик кўрсаткич сифатида рўйхатга олинди

Самарқанд нўхат шўраги географик кўрсаткич — маданий ва ҳудудий ўзига хосликни акс эттирувчи интеллектуал мулк объекти сифатида рўйхатга олинди.


дайжест

Оҳангарон шаҳри ҳокимлиги мансабдори 9,5 минг доллар олаётганда ушлангани айтилмоқда

Оҳангарон шаҳри ҳокимлигининг бўлим бошлиғи 9,5 минг доллар пора олаётганда ушлангани айтилмоқда. У ҳокимият балансига ўтказилиши режа қилинган уйни фуқаро номига расмийлаштириб бермоқчи бўлган ва бунинг учун 18 500 доллар талаб қилган.


дайжест

Тошкент метросининг 13 та бекатидаги айрим кассалар ёпилди

Тошкент метросидаги 13 та бекатнинг биттадан вестибюлида кассалар ёпилди. Метрополитенга кўра, бу бекатларда нақд пулда чипталар харид қилиниши кескин камайган. Улар ўрнига автоматлаштирилган банкоматлар синов тариқасида ўрнатилмоқда.


дайжест

Оҳангарон шоҳкўчасининг «Шарқ» ЙПХ масканидан «Роҳат» айланма йўлигача бўлган қисми 10 июлга қадар ёпилди

Тошкент шаҳридаги Оҳангарон шоҳкўчасининг «Шарқ» ЙПХ масканидан «Роҳат» айланма йўлигача бўлган бир томонлама қисми 10 июлга қадар транспорт ҳаракати учун ёпилди.


дайжест

Ўзбекистонда аҳолининг чиқинди хизматлари бўйича қарзи 658 млрд сўмга етди

Чиқинди хизматлари бўйича энг кўп қарздорлик Наманган, Тошкент, Андижон вилоятларида кузатиляпти. Чиқиндиларни бошқариш агентлиги раҳбари «айримлар пули бўлса ҳам тўлов қилмаслигидан» норозилик билдирди. Унинг фикрича, тўловларнинг электр энергияси хизматларига боғланиши тўлов интизомини яхшилайди.


дайжест

Ўзбекистонда 2024 йили 10 киши гиёҳвандлик воситаларидан заҳарланиб вафот этди

2024 йили Ўзбекистонда мингдан зиёд одам гиёҳвандлик воситаларидан кучли заҳарланган ва уларнинг 10 нафарида ўлим ҳолати кузатилган. Наркотикларни назорат қилиш миллий марказидан маълум қилишларича, вафот этганларнинг 4 нафари «дорихона наркотиклари»дан заҳарланган эди.


дайжест

«Президент ҳайкали учун Malibu олганман» — Амир Темур ва Ислом Каримов ҳайкалларини ясаган Илҳом Жабборов билан суҳбат

Амир Темур, Мотамсаро, Бахтиёр она ҳайкаллари муаллифи, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган санъат арбоби Илҳом Жабборов Gazeta’га интервью берди. Ижодкор бугунги айрим ҳамкасблари ҳақида гапираркан, «ҳақиқий санъат аста йўқ бўлиб кетяпти», деди. У Ислом Каримов билан боғлиқ хотиралари билан ҳам бўлишди.


дайжест

Тахтақорача довонида қуруқ ўт ёниб, йирик ёнғин ҳосил қилди

Қашқадарёдаги Тахтақорача довони адирликларида қуруқ ўт ёниб, осмонни тутун қоплади. Ёнғин қарийб 5 соатда ўчирилди, довонда автомобиллар ҳаракати чекланмади.


дайжест

Жиззахда канал суви ёпилиши оқибатида минглаб балиқлар нобуд бўлди

Жиззах вилояти Шароф Рашидов туманида бетонлаш ишлари сабаб канал суви вақтинча тўхтатилди. Бунинг оқибатида каналдаги минглаб, эҳтимол, миллионлаб личинка балиқлар кислородсизликдан нобуд бўлди. Мутасадди ташкилот ҳолатнинг экотизимга таъсири юзасидан ўрганиш бошланганини билдирди.


дайжест

Иккита вилоятда фуқаролар, жумладан, сувни муҳофаза қилиш зонасидаги ерларни ноқонуний сотишга уринди

Сурхондарё ва Фарғона вилоятларида давлат захирасидаги ер участкаларини ноқонуний сотишга уринган фуқаролар қўлга олинди. Улардан бири сув муҳофазаси зонасида жойлашган.


дайжест

Портловчи ва заҳарли моддалар айланмасига талаблар кучайтирилди

Ўзбекистонда портловчи ва заҳарли моддалар билан боғлиқ фаолиятга қўйиладиган талаблар кучайтирилди — 2025 йил 1 августдан бундай моддаларни ишлаб чиқариш, сақлаш ва ташиш учун лицензия ФВВ билан келишилган ҳолда берилади. Уни олиш учун 5 та давлат ташкилоти талабларига риоя этиш керак.


дайжест

Диёра Келдиёрова Халқаро дзюдо федерациясининг Атлетлар комиссиясига сайланди

Халқаро дзюдо федерациясининг Атлетлар комиссиясида Ўзбекистон номидан Диёра Келдиёрова иштирок этади, у кейинги тўрт йилга сайланди.


дайжест

Россия дунёда биринчи бўлиб Афғонистон Ислом Амирлигини расман тан олди

Россия Афғонистон Ислом Амирлигини расман тан олди ва «Толибон» жорий этган байроқ Москвадаги элчихона тепасига осилди. Таъкидланишича, Россия «Толибон» ҳокимиятини расман тан олган дунёдаги биринчи давлатга айланди. Апрелда Олий суд ҳаракатнинг мамлакатдаги фаолиятига қўйилган тақиқни тўхтатганди.


дайжест

«Бу мамлакат устидан кулишдир»: Перуда президентнинг маоши 2 баравар ошгани муҳокама қилинмоқда

Перу президенти Дина Болуартенинг маоши икки баравар ошиб, 10 минг долларга етди. Бу миқдор мамлакатдаги энг кам иш ҳақидан тахминан 30 баравар юқори. Баъзи перуликлар иқтисодий вазият ёмонлиги фонида бу ўзгаришни салбий қаршилади. Сўровларга кўра, Болуартени маъқуллаш рейтинги 2−4% орасида.


дайжест

Путин ва Трамп яна қўнғироқлашди. Трамп: «Суҳбатдан ҳафсалам жуда пир бўлди»

Владимир Путин ва Дональд Трамп салкам бир соат давомида телефонда гаплашди. Трамп суҳбатдан ҳафсаласи пир бўлганини айтди: «Путин урушни тўхтатишга тайёр эмас деб ўйлайман. У билан ҳеч қандай прогрессга эришмадим».


Бизни ўқиётганингиз учун раҳмат!



Манба

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *