• Пт. Июл 11th, 2025

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

ўзбекистонликлар Словакияга ишга чақирилмоқда  — Дарё Янгиликлари


Ўзбекистонликлар Словакияга кунига 75 евро тўланадиган ишга таклиф қилинмоқда. Бу ҳақда Миграция агентлиги хабар берди.

Фото: Лариус Словакиа

Унга кўра, агентлик ҳамкорлигида Словакиянинг HUDOS s.r.o компанияси томонидан юк машинаси ҳайдовчилари учун бўш иш ўринлари эълон қилинмоқда. Иш тури: C, E тоифали юк машинаси ҳайдовчиси. Ойлик маош тўлиқ ишга қабул қилингандан сўнг кунига 75 евро. Бўш иш ўринлари сони эса 30 та.

Номзодларга қўйиладиган талаблар:

  • ёши 20 дан 50 ёшгача бўлган эркаклар;
  • рус ва инглиз тилларини юқори даражада билиш (оғзаки ва ёзма);
  • ҳар қандай даражадаги таълим (бошланғич, ўрта, олий);
  • Ўзбекистон ҳудудидан чиқишга рухсати бўлиши;
  • камида 1 йиллик иш тажрибасига эга бўлиш;
  • масъулиятли, соғлом ва иш фаолиятига тайёр бўлиш.

Таклиф этилаётган имтиёзлар:

  • виза расмийлаштириш харажатлари;
  • бонус тўловлари ва тиббий суғурта;
  • бепул турар жой билан таъминлаш;
  • янги ҳайдовчилар учун ўқув курслари.

Номзод ҳисобидан:

  • авиачипта (меҳнат шартномаси имзолангандан сўнг харажатлар қоплаб берилади);
  • овқатланиш.

Танлов икки босқичда ўтказилади:

  • тил билиш даражаси бўйича суҳбат – Ўзбекистонда;
  • амалий ҳайдаш имтиҳони – Словакияда.

Рўйхатдан ўтиш.

Маълумот учун, Словакиянинг доимий аҳолиси сони 5,5 миллион кишидан иборат. 2024 йилда мамлакат ялпи ички маҳсулоти 132,9 миллиард долларни ташкил этган. Бу миқдор аҳоли жон бошига қарийб 24 163 доллардан тўғри келади. 

Таққослаш учун, айни пайтда Ўзбекистон аҳолиси 37,5 миллион нафардан ортган. 2024 йилда республика ялпи ички маҳсулоти ҳажми 115 миллиард долларни ташкил этган. Бу аҳоли жон бошига 3063 доллар дегани.

2024 йилда Ўзбекистонга хорижий давлатлардаги меҳнат муҳожирлари 14,8 миллиард доллар пул юборган. Бу 2023 йилдагидан 3,4 миллиард долларга кўп. Маблағларнинг 77 фоизи Россиядан (11,5 миллиард доллар) келиб тушган. Шу билан бирга, Қозоғистондан 795 миллион доллар, АҚШдан 577 миллион доллар, Жанубий Кореядан 534 миллион доллар, Туркиядан 405 миллион доллар, Буюк Британиядан 135 миллион доллар ўтказилган.



Манба

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *