Будапештда (Венгрия) ўтказилаётган дзюдо бўйича жаҳон чемпионати доирасида Халқаро дзюдо федерацияси (IJF) Атлетлар комиссиясига сайловлар бўлиб ўтди. Овоз бериш якунлари бўйича дзюдочи Диёра Келдиёрова 2025−2029 йиллар учун комиссия аъзоси этиб сайланди, деб хабар қилди Спорт вазирлиги матбуот хизмати.

Ўзбекистон Олимпия чемпиони бешта турли қитъадан 20 нафар номзод орасидан танлаб олинди.

Халқаро дзюдо федерациясининг Атлетлар комиссияси 9 нафар аъзодан иборат бўлиб, улардан 5 нафари ҳамкасблари томонидан сайланади, 4 нафари эса Халқаро дзюдо федерацияси Ижроия қўмитаси томонидан тайинланади.

Бошқа номзодлар орасида Олимпия ўйинлари чемпионлари косоволик Нора Гьякова, озарбайжонлик Ҳидоят Ҳайдаров ва чехиялик Лукас Крпалек ҳам бор. дзюдо, диёра келдиёрова

Фото: IJF

Эслатиб ўтамиз, Диёра Келдёрова 2024 йилги Париж Олимпиадасида Ўзбекистон тарихида дзюдо бўйича илк Олимпия олтинини қўлга киритган эди.

Спортчи, шунингдек, Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг гендер тенгсизлиги ва болаларга нисбатан зўравонликка қарши кураш бўйича ижтимоий комиссари ҳисобланади.