• Пт. Июл 11th, 2025

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

Украина ва Россия ўртасида ҳарбий асирлар алмашинуви ўтказилди


Кеча, 4 июль куни Россия ва Украина ўртасида яна бир ҳарбий асирлар алмашинуви бўлиб ўтди. Бу ҳақда биринчи бўлиб Россия Мудофаа вазирлиги хабар берди, кейинроқ Украина президенти Владимир Зеленский ҳам алмашинувни тасдиқлади.

Украина ҳарбийлари
Фото: trt.global

“Ватанимиз ҳимоячилари ўз уйларига қайтди! Уларнинг аксарияти 2022 йилдан бери Россия асирлигида эди”, деб ёзди Зеленский ўзининг Telegram-каналида.

Россия Мудофаа вазирлиги 2 июнь куни Истанбулда эришилган Россия-Украина келишувларига кўра яна бир гуруҳ россиялик ҳарбий хизматчилар қайтарилгани эвазига Украина қуролли кучларининг бир гуруҳ ҳарбий асирлари ўтказилганини маълум қилди.

“Айни вақтда Россия ҳарбий хизматчилари Беларусь Республикаси ҳудудида бўлиб, у ерда уларга зарур психологик ва тиббий ёрдам кўрсатилмоқда”, дейилади Россия томонининг хабарида.

Бу июнь ойи бошида Истанбулда икки давлат делегациялари ўртасидаги музокаралар чоғида эришилган келишувлар доирасидаги саккизинчи ҳарбий асирлар алмашинуви бўлди. Томонлар қанча маҳбусни бир-бирига топширгани ҳақида маълумот бермаган.



Манба

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *