Қашқадарё вилояти Китоб туманидаги Тахтақорача довонида 4 июль куни қуруқ ўтлар ёниши содир бўлди.

Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг хабар қилишича, соат 12:08 да довон ҳудудидаги адирликларда қуруқ ўт ёнаётгани тўғрисида хабар келиб тушган.

2 та ёнғин-қутқарув экипажи воқеа жойига етиб бориб, ёнғинни бартараф этиш ишларини бошлаган. Ҳолат соат 17:00 да бартараф этилган. Жароҳатланганлар йўқ.

Ёнғин Тахтақорача довонидан ўтган автомобиль йўлига хавф солмаган. Довонда икки томонлама автомобиллар ҳаракати давом этмоқда.

Ижтимоий тармоқларда тарқалган видеоларда ёнғин автомобиль йўлининг четки қисмидаги қирларда юзага келгани, унинг оқибатида осмонни тутун қоплаганини кўриш мумкин.