• Пт. Июл 11th, 2025

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

Си ва Путин БРИКС саммитини ўтказиб юборади


The Guardian ёзишича, Хитой ва Россия раҳбарлари эртага, якшанба куни Бразилияда бошланадиган БРИКС саммитида шахсан қатнашмайди.

Бу икки асосий аъзо давлат учун ташкилотнинг стратегик аҳамияти пасаяётганидан далолат беради, деди нашр ўз хулосасида.

ХХР раиси Си Цзинпин 12 йилда биринчи марта учрашувга келмаяпти, Пекин унинг ўрнига бош вазир Ли Цянни жўнатади. Айни ҳолат раиснинг иш жадвали тиғизлиги билан изоҳланяпти, бироқ сабаби расман тушунтирилмаган.

Россия президенти Владимир Путин ҳам меҳмонлар рўйхатида йўқ — катта эҳтимол, бу Халқаро жиноят суди ҳибсга олиши хавфи билан боғлиқ. Бразилия — Рим статути қатнашчиси ва ХЖС қарорларини бажаришга мажбур. Ўтган йили худди шу сабабли Путин ЖАР мезбонлик қилган саммитда кўриниш бермаганди.



Манба

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *