• Пт. Июл 11th, 2025

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

Мисрда Птолемейлар даврига мансуб қабрлар топилди


Миср жанубида, Асвондаги қазишмаларда археологлар Птолемейлар сулоласи ва Рим даврига мансуб яхши сақланган қабрларни топишди. Бу ҳақда Миср туризм ва қадимият вазирлиги хабар берди.

Уларнинг бирида, тоғ бағридаги ўйилган қояда оҳактошдан ясалган, баландлиги икки метрли саркофаг топилган. Унинг қопқоғи инсон қиёфаси яққол акс этиб турган одам шаклида ишланган.

Фото: Миср туризм ва қадимият вазирлиги

Археологлар қабр кимга тегишли эканини аниқлашди, у асвонлик юқори мансабли амалдор бўлган. Шунингдек, бу ерда мумиёланган жасадлар ҳам топилган, айримлари болаларга тегишли.



Манба

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *