• Пт. Июл 11th, 2025

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

Туғма эшитмайдиганларга эшитиш қобилияти қайтарилди


Олимлар туғма эшитмайдиган катта ёшлиларга эшитиш қобилиятини қайтаришди.


Синовда қатнашган беморларга овозларни мияга етказувчи оқсил — отоферлин ишлаб чиқарилиши учун масъул OTOF генининг ишчи талқини юборилган.

Орадан бир ой ўтгач, барча 10 қатнашчи эшитишни бошлади. Орадан ярим йил ўтиб ҳам эшитиш қобилияти сақланиб қолди.

Эшитиш даражаси 106 децибелдан 52 децибелгача яхшиланди: бу нутқни қабул қила олади дегани.

24 ёшли бемор умрида биринчи марта овозларни эшитди, ҳолбуки, шу пайтгача катта ёшлиларга эшитиш қобилиятини қайтариш имконсиз деб ҳисоблаб келинган.

Тиббиётда чинакам инқилоб! Амалиётга тезроқ кўчишини кутамиз.



Манба

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *