Япониянинг Миядзаки ва Кагосима префектуралари чегарасида жойлашган Симмоэ вулқони уйғониб, беш километрдан баландга кул сочилди.
Бу Японияда сўнгги етти йил ёки 2018 йилдан буён энг кучли вулқон отилишидир. Кул булути радиуси 50 километргача тарқалган.
Шунингдек, мамлакат Миллий метеорология агентлиги Кумуамото префектурасидаги Асо вулқони хавфлилик даражасини 2-поғонагача кўтарган. Вулқон уч префектура: Миядзаки, Кагосима ва Кумамотога хавф солмоқда.