• Вт. Май 19th, 2026

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

Клублар ўртасидаги ЖЧ. “ПСЖ” 9 киши бўлиб “Бавария”ни мағлуб этди


Клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионатининг чорак финал учрашуви 5 июль, шанба куни ўтказилди. Унда “ПСЖ” – “Бавария” жамоалари баҳс олиб борди.

Foto: Getty Images
Фото: Getty Images

Биринчи бўлимда ҳисоб очилмади. Иккинчи бўлимда ҳам қатор вазиятлар яратилди, уларнинг биридан эса Париж клуби унумли фойдалана олди.

Десир Дуэ 78-дақиқада гол урди. 83-дақиқага келиб Пако Уиллиан қизил карточка олиб, майдонни тарк этди. 90+2-дақиқада Лукас Эрнандес ҳам қизил карточка олди. Шундан сўнг парижликлар 9 киши бўлиб ҳаракатлана бошлади.

90+7-дақиқада эса Усмон Дембеле тўп киритиб, ўйинга якуний нуқтани қўйди.

Энди “ПСЖ” ярим финалда “Реал” – “Боруссия” жуфтлиги ғолиб билан курашади.



Манба

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *