• Вс. Июл 13th, 2025

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

Тошкентда навбатдаги САГ XL гилам дўкони ўз ишини бошлади — Дарё Янгиликлари

Тошкентда навбатдаги САГ XL гилам дўкони ўз ишини бошлади — Дарё Янгиликлари


Ўзбекистон гилам бозорида етакчи ўринни эгаллаб келаётган САГ ўзининг навбатдаги расмий дўконини Тошкент шаҳрининг Қушбеги ҳудудида ишга туширди. Ушбу савдо нуқтаси ҳам XL форматида бўлиб, компаниянинг янгиланган ритейл-концепцияси асосида ишлаб чиқилган. 

САГ XL форматидаги дўконларда мижозлар учун қулай хизматлардан ташқари, ассортимент кенглига ҳам алоҳида эътибор берилади.

Ушбу дўконда кв метри 50 минг сўмдан 1 миллион сўмгача бўлган кенг танловдаги гилам маҳсулотлари мавжуд. 

Мазкур дўкон очилиши САГ нинг Тошкентдаги илгари муваффақиятли очилган Сергели ва Малика ҳудудларидаги расмий дўконларидан кейинги муҳим босқич саналади.

Йил охиригача компания пойтахтнинг бошқа ҳудудларида ҳам расмий форматдаги дўконларни ишга туширишни режалаштирмоқда. 

“Ривожланиш стратегияси доирасида САГ ўз географиясини нафақат Ўзбекистон бўйлаб, балки халқаро бозорларда ҳам кенгайтиришни режалаштирган. Яқин режаларда — Россия ва Тожикистонда 5та дўкон очиш кўзда тутилган”, – деди САГ компанияси маркетинг директори Ойбек Абдухалимов.

Очилишдан видео лавҳа: https://www.youtube.com/watch?v=w4bLNQyLf3U 
Веб-сайт: www.sag.uz 

Реклама ҳуқуқи асосида



Манба

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *