• Вс. Июл 13th, 2025

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

ҲАМАС АҚШ таклиф этган сулҳ режасига ижобий жавоб берди — Дарё Янгиликлари


ҲАМАС Ғазо бўйича АҚШ воситачилигида таклиф этилган сулҳ режасига “ижобий руҳда” жавоб берди. Улар дарҳол музокараларга киришга тайёр эканини билдирди. Reuters хабарига кўра, режа 60 кунлик сулҳ, асирлар алмашинуви ва урушни тўхтатиш бўйича келишувни кўзда тутади. 

Gъazolik ayol farzandi bilan
Ғазолик аёл фарзанди билан
Фото: Омар Ал-Қаттаа/AFP

АҚШ президенти Дональд Трамп яқин соатларда томонлардан жавоб кутаётганини айтди. ҲАМАС ўз сайтида ички муҳокамалар якунланганини ва жавоб воситачиларга топширилганини билдирди. Улар таклифни жиддий кўриб чиқишга тайёр. Бироқ айрим муаммолар ҳалигача сақланиб қолмоқда.

ҲАМАСга иттифоқчи гуруҳ вакили гуманитар ёрдам, Рафаҳ ўтказиш пункти ва Исроил армиясининг чиқиш муддати бўйича аниқ режа йўқлигини билдирди.

Трамп Исроил бу таклифга рози бўлганини айтган. Бироқ Исроил бош вазири идораси ҳали расмий баёнот бермаган. Бироқ Беняним Нетаньяху аввалроқ ҲАМАС қуролсизлантирилмагунча музокара бўлмаслигини таъкидлаган эди.

Исроил матбуоти хабарига кўра, Тель-Авив ҲАМАСнинг жавобини олган ва ўрганмоқда. Трамп эса кейинги ҳафтага келиб сулҳ бўлиши мумкинлигини айтган.

Миср расмийлари ҳам ҲАМАС жавобини “умидли” деб баҳолаган, аммо баъзи талабларни муҳокама қилиш кераклигини қўшимча қилишган.

Шу билан вақтда, Исроил Ғазога ҳужумларини давом этмоқда. Сўнгги 24 соатда камида 138 нафар фаластинлик ҳалок бўлган. Хон Юнис ҳудудида ҳаво ҳужуми сабаб 15 киши ўлган. Улар урушдан бошпана излаб чодирда яшаётганлар эди.

Oъz uylaridan koъchirilgan aholi Xon-Yunisda chodirlar tikib yashamoqda
Ўз уйларидан кўчирилган аҳоли Хон-Юнисда чодирлар тикиб яшамоқда
Фото: EPA

Исроил армияси 100 та нишонга зарба берганини ва ҲАМАС позицияларини йўқ қилганини маълум қилди.

Тель-Авивда эса гаровга олинган исроилликларнинг яқинлари АҚШ элчихонаси олдида намойиш ўтказди. Улар Трампдан сулҳ битими орқали оила аъзоларини қайтаришни сўрашди.

Дастлабки маълумотларга кўра, битим амалга ошса, 60 кунлик сулҳ давомида 10 нафар асир қайтарилиши ва 18 нафар ҳалок бўлган исроилликнинг жасади топширилиши мумкин. Дональд Трамп яқин келажакда Нетаньяху билан Вашингтонда учрашиши кутилмоқда.



Манба

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *