• Вс. Июл 13th, 2025

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

Эрдўғон Трампдан Ғазо гуманитар ёрдам марказларида аҳолига ўт очиш ҳолатларини тўхтатиш учун ёрдам сўради


Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон Дональд Трампдан Ғазо инсонпарварлик ёрдам марказлари атрофида содир бўлаётган отишмаларни тўхтатишда ёрдам сўради.

Озиқ-овқат 
Фото: Ал-Жазира

Эрдўғон америкалик ҳамкасби билан бу ҳақда Нидерландияда бўлиб ўтган НАТО саммитида гаплашган. 

“Мен унга шундай дедим: Бу жараённи энг яхши бошқара оладиган сизсиз. Одамлар, айниқса, озиқ-овқат навбатида туриб ўлдирилмоқда. Сиз бу ерда аралашишингиз керак,” дея қайд этган Эрдўғон.

БМТ маълумотларига кўра, Ғазо секторида ёрдам марказларидан озиқ-овқат олиш учун келган фаластинликлар ўққа тутилиши натижасида 700 дан ортиқ инсон ҳалок бўлган.

Ғазоликлар учун гуманитар ёрдам олиш хавфли жараёнга айланиб қолган
Фото: Тармоқдан

Исроил март ойидан бошлаб Ғазони тўлиқ блокадага олди. Яҳудий давлати гуманитар юкларни АҚШ томонидан қўллаб-қувватланадиган “Ғазо инсонпарварлик жамғармаси” орқали етказишни бошлади. Бироқ ёрдам олиш учун келган тинч аҳоли ўққа тутилмоқда. 

Исроил армияси ўзига ёғдирилган танқидларни рад этиб, тинч аҳоли ўлимида ҲАМАСни айблади. Жамғарма эса тинч аҳоли ҳалок бўлгани ҳақидаги фактларни инкор этмоқда. 



Манба

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *