Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ва суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Сирдарё вилоятида ноқонуний йўллар билан қимматбаҳо заргарлик буюмларини айланмага киритишга уринишга чек қўйилди. Бу ҳақда вилоят божхона бошқармаси хабар берди.
Маълум қилинишича, Оқолтин туманида ўтказилган махсус тадбир натижасида фуқаро Р.А. заргарлик буюмларини 69 минг долларга сотишга келишиб, олдиндан 20 минг доллар олган вақтида қўлга олинди.
Тадбир давомида фуқародан жами 38 дона, жумладан, 11 дона тилладан ясалган заргарлик буюмлари, 12 дона эркак ва аёллар учун тилла соатлар, 15 дона олмос тошлардан тайёрланган заргарлик буюмлари ашёвий далил сифатида олинди.
Буюмларнинг дастлабки баҳоси 892 миллион сўмни ташкил қилмоқда.