Шавкат Мирзиёев Нурсултон Назарбоевни таваллуд куни билан табриклади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 6 июл куни Қозоғистон Республикасининг биринчи Президенти Нурсултон Назарбоев билан телефон орқали мулоқот қилди.
Давлатимиз раҳбари Нурсултон Назарбоевни таваллуд куни билан самимий табриклаб, унга мустаҳкам соғлик, бахт-саодат ва муваффақиятлар тилади.
Ўзбекистон-Қозоғистон дўстлик, яхши қўшничилик, стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларининг бугунги даражаси, кўп қиррали ҳамкорлик барча йўналишларда жадал ривожланиб бораётгани катта мамнуният билан қайд этилди.