• Вт. Июл 15th, 2025

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

Буюк Британия Сурия билан дипломатик алоқаларини тиклади  — Дарё Янгиликлари


Буюк Британия ташқи ишлар вазири Девид Лемми 14 йил ичида илк бор Сурияга ташриф буюриб, мамлакатлар ўртасида дипломатик муносабатлар тикланганини эълон қилди. Бу мамлакат Ташқи ишлар вазирлиги хабар берди.

Foto:
Фото: Украина ҳукумати портали

Лемми ташриф давомида Сурия президенти Аҳмад аш-Шараъа ва мамлакат ташқи ишлар вазири Асад аш-Шайбоний билан учрашди. Сафар мақсади сифатида “Суриянинг инклюзив сиёсий ўтишининг муҳимлигини” таъкидлаш ва Сурия халқига Лондон томонидан кейинги қўллаб-қувватлашни кафолатлаш зарурлиги таъкидланди.

Ўн йилдан ортиқ давом этган можародан сўнг Сурия халқида янги умид пайдо бўлди. Буюк Британия дипломатик муносабатларни тикламоқда, чунки янги ҳукуматни барча сурияликлар учун барқарор, янада хавфсиз ва фаровон келажак қуриш бўйича ўз мажбуриятларини бажаришида қўллаб-қувватлаш бизнинг манфаатларимизга мос келади, деди вазир.

Леммининг таъкидлашича, “барқарор Сурия” Буюк Британия манфаатларига жавоб беради, чунки у ноқонуний миграция хавфини камайтиради, кимёвий қуролларнинг йўқ қилинишини таъминлайди ва терроризм, жумладан, ИШИД таҳдидига қарши курашади.

Вазир сурияликларга гуманитар ёрдам кўрсатиш ва мамлакатнинг узоқ муддатли тикланишини қўллаб-қувватлаш учун 94,5 миллион фунт стерлинг (129 миллион доллардан ортиқ) миқдорида қўшимча ёрдам пакети ажратилишини айтди.

Буюк Британия апрель ойи охирида Суриянинг бир нечта разведка хизматлари, оммавий ахборот воситалари, Мудофаа вазирлиги ва Ички ишлар вазирлигини санкциялар рўйхатидан чиқарди.

Шундан сўнг Европа Иттифоқи ҳам Суриянинг янги ҳукумати билан боғлиқ чекловларни қисман бекор қилди. Улар қаторида мамлакат Марказий банки ва нефть қазиб олиш ҳамда пахтани қайта ишлаш соҳасида фаолият юритувчи компаниялар ҳам бор.



Манба

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *