Шавкат Мирзиёевнинг тегишли фармони билан президент маслаҳатчилари тайинланди. Бу ҳақда Шерзод Асадов хабар қилди.
Абдулазиз Ҳафизович Камилов Ўзбекистон президентининг ташқи сиёсат бўйича маслаҳатчиси лавозимига тайинланди ва шу муносабат билан президентнинг ташқи сиёсат масалалари бўйича махсус вакили лавозимидан озод этилди.
Сардор Уктамович Умурзаков Ўзбекистон президентининг стратегик ривожланиш бўйича маслаҳатчиси лавозимига тайинланди ва шу муносабат билан президентнинг махсус топшириқлар бўйича маслаҳатчиси лавозимидан озод этилди.
Ғофуржон Ғаниевич Мирзаев Ўзбекистон президентининг кадрлар бўйича маслаҳатчиси лавозимига тайинланди ва шу муносабат билан президентнинг кадрлар сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси — Ўзбекистон президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги директори лавозимидан озод этилди.
Равшан Аюбович Гулямов Ўзбекистон президентининг иқтисодий сиёсат бўйича маслаҳатчиси лавозимига тайинланди ва шу муносабат билан президентнинг иқтисодий ривожланиш масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимидан озод этилди.
Мансурбек Полвонзода Оллоёров Ўзбекистон президентининг ижтимоий ҳимоя бўйича маслаҳатчиси — Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги директори лавозимига тайинланди ва шу муносабат билан президентнинг маслаҳатчиси — Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги директори лавозимидан озод этилди.
Русланбек Куролтайевич Давлетов Ўзбекистон президентининг вакиллик органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари, дин ва ёшлар масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимига тайинланди ва шу муносабат билан президентнинг ижтимоий-сиёсий, диний-маърифий ва ёшлар масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимидан озод этилди.
