• Вс. Ноя 16th, 2025

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

Рақобат қўмитаси 43 млрд сўмлик ноқонуний тендерларни бекор қилди



Республика бўйлаб 43 миллиард сўмга яқин давлат харидларида рақобатга зид ҳаракатлар аниқланиб, буюртмачилар томонидан бекор қилиниши таъминланди, деб хабар берди Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси.

Хусусан, Андижон вилояти Ижтимоий қўллаб-қувватлаш маркази (11 млн сўм) томонидан чойшаб ва кўрпа хариди бўйича ўтказилган танловда иштирокчилар нохолис баҳолангани аниқланган. Ўрганиш давомида танлов савдоси буюртмачи томонидан ихтиёрий равишда бекор қилинди.

Жиззах вилоятида футбол академияси (1,76 млрд сўм) томонидан аутсорсинг хизмати бўйича ўтказилган танловда рақобатни чекловчи талаблар белгилангани аниқланган. Қонун бузилиши ҳолатлари буюртмачи томонидан савдони бекор қилиш орқали ихтиёрий равишда бартараф этилгани боис қўзғатилган ишни қўриб чиқиш тугатилди.

Қашқадарё вилояти Қамаши тумани ободонлаштириш бошқармаси (1,148 млрд сўм) томонидан автогрейдер хариди бўйича ўтказилган танловда баҳолаш мезонлари йўқлиги ва иштирокчилар нохолис баҳолангани ҳолатлари кузатилган. Ўрганиш давомида ушбу танлов буюртмачи томонидан ихтиёрий равишда бекор қилинишига эришилди.

Самарқанд вилоятида 8 та давлат буюртмачиси (Пахтачи тумани ободонлаштириш бошқармаси, Samarqand Avtomobil Zavodi МЧЖ, Нарпай тумани ихтисослаштирилган мактаби, Самарқанд ҲУЖФК, Пахтачи тумани мактабгача ва мактаб таълими бўлими, «Ўзйўлкўприк» кластерининг Самарқанд филиали, «Озодлик» ДМ, Пахтачи тумани 2-сон касб-ҳунар мактаби ва Булунғур тумани мактабгача ва мактаб таълими бўлими) томонидан ўтказилган 12,4 млрд сўмлик танловларда рақобат қонунчилигига зид ҳолатлар аниқланди.

Ўрганиш давомида ушбу танлов савдолари буюртмачилар томонидан ихтиёрий равишда бекор қилиниб, қонун бузилиши ҳолатлари бартараф этилишига эришилди.

Хоразм вилояти Боғот туманидаги ихтисослаштирилган спорт мактаб-интернати (1,438 млрд сўм), Урганч тумани ҳокимлиги (43,7 млн сўм) ва Тошкент тиббиёт академияси Урганч филиали (29,8 млн сўм) томонидан ўтказилган танловларда рақобат қонунчилигига зид ҳолатлар аниқланиб, ҳудудий бошқарманинг огоҳлантириш хатларига асосан ушбу танлов савдолари буюртмачилар томонидан ихтиёрий равишда бекор қилинди.

Тошкент шаҳрида Техник меъёрлаш институти, Uzbekistan Airways, Халқ банки, «Бизнесни ривожлантириш банки», «Бунёдкор» футбол клуби, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги АТ маркази каби ўндан ортиқ давлат буюртмачилари томонидан ўтказилган умумий бошланғич нархи 25 млрд 731 млн 4 минг сўм бўлган тендер савдоларида рақобатга зид ҳолатлар кузатилди.

Ҳудудий бошқарма махсус комиссияси томонидан мазкур буюртмачиларга нисбатан ишлар қўзғатилиб, уларни кўриб чиқиш даврида буюртмачилар томонидан савдолар бекор қилинди.



Манба

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *