• Вс. Ноя 16th, 2025

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

Божхона қўмитаси IMEI кодларини рўйхатдан ўтказиш нархлари ошгани ҳақидаги хабарларни рад этди


Ижтимоий тармоқларда мобил қурилмалар учун IMEI-кодларни рўйхатдан ўтказиш нархи ошиши ҳақидаги маълумотлар ҳақиқатга тўғри келмайди, деб хабар қилди Божхона қўмитаси.

Хусусан, авваллари 30−40 доллар бўлган рўйхатдан ўтиш тўлови ҳозир 100 доллардан 400 долларгача туради.

Бугунги кунда IMEI кодларини рўйхатдан ўтказиш учун тўлов БҲМнинг 20 фоизи — 75 минг сўмни ташкил этади. «Ушбу миқдорда ҳеч қандай ошиш юз бермади», — таъкидлади Божхона қўмитаси.

Ташкилотнинг фикрича, нархлар ошиши ҳақидаги миш-мишлар ортида телефонларни ноқонуний олиб киришга алоқадор шахслар турибди.

«[Шу тариқа улар] UZIMEI тизими ортига яширинган ҳолда [телефонларнинг] юқори нархини харидорларга оқлашга уринмоқда», — дейилади қўмита хабарида.

Қўмиттанинг эслатишича, қонуний равишда олиб кириладиган қурилмалар SIM-карталар сони ёки eSIM мавжудлигидан қатъи назар, импорт қилувчи томонидан рўйхатдан ўтказилади.

2025 йил бошидан буён Ўзбекистонга расман қиймати 188 миллион долларлик 1,8 миллион донадан ортиқ мобил телефон импорт қилинган. Шу билан бирга, божхона органлари томонидан умумий қиймати 16,4 миллиард сўмлик 44 минг донадан ортиқ телефонларнинг ноқонуний олиб кирилишига чек қўйилган.

Агар қурилма ноқонуний олиб кирилган ёки декларацияланмаган бўлса, IMEI кодини рўйхатдан ўтказишда телефон божхона қийматининг 30% миқдорида ягона божхона тўловини тўлаш керак. Айнан мана шу тўловни гўёки «IMEI-кодларни рўйхатга олиш учун тўлов» тарзида талқин қилишмоқда, дея таъкидлади ташкилот.

«Агар сиз норасмий манбалардан сотиб олаётган ва тизимда рўйхатдан ўтмаган телефоннинг божхона қиймати, айтайлик, 1000 АҚШ доллари бўлса, демак 300 АҚШ доллари миқдорида ягона божхона тўлови тўланганидан кейингина, у UZIMEI тизимидан рўйхатдан ўтказилади», — аниқлик киритди БҚ.

Божхона қўмитасининг тавсиялари:

  • Телефонларни импорт қилишда барча қурилмалар IMEI кодлари билан бирга йўловчи божхона декларациясида кўрсатинг;
  • Агар ёнингизда иккитадан ортиқ телефон бўлса, уларни божхона кирим ордери бўйича тегишли божхона тўловларини тўлаган ҳолда олиб киришингиз мумкин;
  • қурилмаларни сотиб олаётганда, IMEI кодлари рўйхатдан ўтказилганини текширинг ва фақат расмий сотувчилардан сотиб олинг;
  • Агар қурилма фақат битта SIM-карта билан рўйхатдан ўтган бўлса ва eSIM маълумотлар базасида чиқмаса, бу ноқонуний импортдан дарак бериши мумкин ва бундай қурилмаларга расмий хизмат кўрсатилмайди.



Манба

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *