Тошкент шаҳри Шайхонтоҳур туманидаги қурилиш-монтаж ишлари сабабли Кичик ҳалқа автомобиль йўлининг бир қисми 18 июль 15:00 дан 21 июль 06:00 гача транспорт воситалари ҳаракати учун ёпилади. Бу ҳақда шаҳар ҳокимлиги хабар берди.

Гап КҲАЙнинг Бешқайрағоч кўчаси кесишмасидан Беруний кўчаси кесишмасигача бўлган бир томонлама йўналиш қисми ҳақида кетмоқда. Ҳокимият кўрсатилган давр мобайнида муқобил йўналишлардан фойдаланишни тавсия қилди.

Шаҳар транспорт бош бошқармаси матбуот хизмати хабарига кўра, шу ҳудудда қурилиш-монтаж ишлари олиб борилиши муносабати билан айрим автобус йўналишлари муқобил кўчалар орқали ҳаракат қилади:

34-сонли автобус Шифокорлар шаҳарчаси — Чилонзор метро бекати йўналишида Беруний кўчаси → Нурафшон → Кўкча дарвоза кўчаси орқали ҳаракатланади.

64-сонли автобус Пахтакор метро бекати — Бирлик мавзеси йўналишида Нурафшон → Кўкча дарвоза кўчаси орқали ҳаракатланади.

87-сонли автобус Қора Қамиш 2/4 мавзеси — Чилонзор 30-даҳа йўналишида Беруний → Нурафшон → Кўкча дарвоза кўчаси орқали ҳаракатланади.

116-сонли автобус Шифокорлар шаҳарчаси — Чилонзор буюм бозори йўналишида Беруний → Нурафшон → Кўкча дарвоза кўчаси орқали ҳаракатланади.

131-сонли автобус Олимпия меҳмонхонаси — Дўстлик-2 мавзеси йўналишида Беруний → Нурафшон → Кўкча дарвоза кўчаси орқали ҳаракатланади.

147-сонли автобус Чорсу савдо маркази АШБ — Чинни бозори йўналишида Беруний → Нурафшон → Кўкча дарвоза кўчаси орқали ҳаракатланади.

автобус йўналиши, йўл ёпилади, кҳай

Ушбу автобусларнинг қайтиш йўналиши ўзгаришсиз қолади.