Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек туманида 20 июль куни йўл-транспорт ҳодисасида пиёда ҳалок бўлди.
Шаҳар ЙҲХБнинг маълум қилишича, соат 13:30 ларда Олтинтепа ва Чахбуд кўчалари чорраҳасида Lacetti ва Tracker машиналари тўқнашган.
Тўқнашув зарбида Tracker ҳайдовчиси руль бошқарувини йўқотиб, йўл четида турган пиёдани уриб юборган.
ЙТҲ оқибатида пиёда жароҳатлар билан воқеа жойида вафот этган.
Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми (Одам ўлимига сабабчи бўлган транспорт воситалари ҳаракати ва улардан фойдаланиш қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
