Яқин кунларда Ўзбекистонда жуда иссиқ ҳаво сақланиб қолади, ҳаво ҳарорати кундузи +40…+43 даража, жанубда баъзи жойларда +44 — +45 даражагача иссиқ бўлади, деб хабар бермоқда Ўзгидромет.

Иш ҳафтасининг иккинчи ярмида иссиқликнинг сезиларли пасайиши кутилмайди. Кундузи ҳаво +38…+41 даражагача, жанубий ҳудудларда 42…+43 даражагача иссиқ бўлади. Кечаси ҳаво ҳарорати +23…+28 даража иссиқ бўлади.

Шу кунларда мамлакат бўйлаб ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларда шамол тезлиги 13−18 м/с гача кучайиши, чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин.

Тошкентда иш ҳафтаси бироз булутли бўлади, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан эсаётган шамол бироздан ўртача тезликкача бўлади.

Ҳарорат кечаси +23−26 даража, кундузи 21−23 июлда +40−42 даража, 24−25 июлда +38−40 даража иссиқ бўлади.