2025 йилнинг январь-июнь ойларида Ўзбекистонда ўртача ҳисобланган номинал иш ҳақи бир йилда (2024 йилнинг шу даврига нисбатан) 17,2 фоизга ошди — 5 миллион 106 минг сўмдан 5 миллион 982 сўмгача, дейилади Миллий статистика қўмитаси ҳисоботида.
Номинал ҳисобланган иш ҳақи — жисмоний шахсларнинг меҳнатга ёлланган ишчиларга пул шаклида тўланадиган иш ҳақи, шу жумладан, ходим маълум вақт (соат, ой, йил) давомида бажарган иши ёки кўрсатган хизматлари учун иш берувчи томонидан ҳисобланган солиқлар ва бошқа тўловлар (нафақалар, мукофотлар, компенсациялар) кўринишидаги ҳисобланган даромадлари.
|
Ҳудуд |
Ўртача иш ҳақи (минг сўм) |
Ўсиш суръати, % |
|
Тошкент |
10 138,4 |
18,8 |
|
Навоий вилояти |
7486,4 |
13,4 |
|
Тошкент вилояти |
5 674,4 |
15,3 |
|
Андижон вилояти |
4 935,3 |
11,0 |
|
Сирдарё вилояти |
4 789,8 |
18,0 |
|
Бухоро вилояти |
4 787,3 |
14,8 |
|
Қорақалпоғистон Республикаси |
4 757,2 |
14,2 |
|
Хоразм вилояти |
4 720,1 |
15,6 |
|
Жиззах вилояти |
4 476,8 |
17,0 |
|
Фарғона вилояти |
4 443,8 |
16,9 |
|
Самарқанд вилояти |
4 435,4 |
15,8 |
|
Наманган вилояти |
4 350,1 |
16,6 |
|
Сурхондарё вилояти |
4 256,5 |
16,1 |
|
Қашқадарё вилояти |
4 148,3 |
14,3 |
|
Ўзбекистон |
5 982,3 |
17,2 |
Ҳудудлар кесимида энг юқори ўртача номинал иш ҳақи Тошкент шаҳрида сақланиб қолди. Ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 18,8 фоизга ўсиб, 10,138 миллион сўмни ташкил этди.
Кейинги ўринларда Навоий вилояти (7,486 миллион сўм, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан ўсиш суръати 113,4 фоиз), Тошкент вилояти (5,674 миллион сўм, ўсиш 115,3 фоиз), Андижон вилояти (4,935 миллион сўм, ўсиш 111 фоиз), Сирдарё вилояти (4,789 миллион сўм, ўсиш 118 фоиз), Бухоро вилояти (4,787 миллион сўм, ўсиш 114,8 фоиз), Қорақалпоғистон Республикаси (4,757 миллион сўм, ўсиш 114,2 фоиз), Хоразм вилояти (4,72 миллион сўм, ўсиш 115,6 фоиз), Жиззах вилояти (4,476 миллион сўм, ўсиш 117 фоиз) жойлашди.
Энг паст кўрсаткич Қашқадарё вилоятида қайд этилди — 4,148 миллион сўм (ўсиш 114,3 фоиз). Шунингдек, охирги ўринлардан Сурхондарё вилояти (4,256 миллион сўм, ўсиш 116,1 фоиз), Наманган вилояти (4,35 миллион сўм, ўсиш 116,6 фоиз), Самарқанд вилояти (4,435 миллион сўм, ўсиш 115,8 фоиз) ва Фарғона вилояти (4,443 миллион сўм, ўсиш 116,9 фоиз) ҳам ўрин олди.
|
Фаолият соҳаси |
Минг сўм |
Ўсиш суръати, % |
|
Банк, суғурта, лизинг, кредитлаш ваброкерлик хизматлари |
16 252,9 |
13,9 |
|
Ахборот ва алоқа |
14 785,8 |
17,0 |
|
Ташиш ва сақлаш |
9 006,6 |
16,0 |
|
Саноат |
7 173,1 |
15,4 |
|
Савдо |
6 700,9 |
12,8 |
|
Қурилиш |
5 888,3 |
6,1 |
|
Санъат, ўйин-кулги вадам олиш |
5 036,8 |
20,7 |
|
Яшаш ва овқатланиш |
4 592,6 |
4,5 |
|
Таълим |
4 141,8 |
18,3 |
|
Соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизматлар |
3 697,3 |
12,4 |
|
Ўртача кўрсаткич |
5 982,3 |
17,2 |
Ўртача ойлик номинал иш ҳақи иқтисодий фаолият турлари бўйича таҳлил қилинганида энг юқори ўсиш суръатлари санъат, кўнгил очиш ва дам олиш соҳасида қайд этилганлиги, хусусан, бу соҳада 2024 йилнинг мос даврига нисбатан ўсиш суръати 120,7 фоизни ташкил қилгани, иш ҳақи миқдори эса 5,036 миллион сўмга етганлиги кузатилди.
Шунингдек, таълим йўналишларида ҳам сезиларли ўсиш суръати кузатилиб, иш ҳақи миқдори 4,141 миллион сўмни ташкил этиб, ўсиш 18,3 фоизга, ахборот ва алоқа соҳасида иш ҳақи миқдори 14,785 миллион сўмни ташкил этиб, 17 фоизга, ташиш ва сақлаш соҳасида ўртача иш ҳақи 9,006 миллион сўмни ташкил этиб, 16 фоизга, саноат соҳаларида эса 7,173 миллион сўмни ташкил этиб, ўсиш 15,4 фоизга ошганлиги кузатилди.
Шу билан бирга, ўртача ойлик номинал иш ҳақи яшаш ва овқатланиш бўйича хизматлар кўрсатиш соҳасида 4,592 миллион сўмни ташкил этиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 4,5 фоизга, қурилиш соҳасида 5,888 миллион сўмни ташкил этиб, 6,1 фоизга, соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизматлар кўрсатиш йўналишида 3,697 миллион сўмни ташкил этиб, 12,4 фоизга, савдо соҳасида 6,7 миллион сўмни ташкил этиб, 12,8 фоизга, банк, суғурта, лизинг, кредит ва воситачилик фаолияти соҳаси бўйича эса 16,252 миллион сўмни ташкил этиб 13,9 фоизга ўсган бўлса-да бошқа тармоқларга нисбатан ўсиш суръати пастроқ эканлиги кузатилди.
Иқтисодий фаолият турлари бўйича ўртача ойлик иш ҳақи миқдорининг сўнгги беш йилдаги ўзгариши таҳлил этилганида, 2025 йилнинг 2-чорагида банк, суғурта, лизинг, кредит ва воситачилик соҳасида иш ҳақи миқдори 16,252 миллион сўмни ташкил этиб, 2021 йилнинг мос даврига нисбатан 8,921 миллион сўмга ошганлиги кузатилди.
Шунингдек, сўнгги беш йилда ахборот ва алоқа соҳаси бўйича иш ҳақи миқдори 9,645 миллион сўмга, ташиш ва сақлаш соҳасида 5,317 миллион сўмга, саноат соҳасида 3,377 миллион сўмга, қурилиш соҳасида 2,148 миллион сўмга, санъат, кўнгил очиш ва дам олиш соҳасида 2,49 миллион сўмга кўпайганлиги кузатилди.
