Тошкент шаҳри Шайхонтоҳур туманида Spark руль бошқарувини йўқотиб, бетон устунга урилди. Бу ҳақда пойтахт ЙҲХБ хабар қилди.
Қайд этилишича, 26 июль куни соат 01:05 ларда Шайхонтоҳур тумани Нурафшон кўчасида ҳайдовчи 2005 йилда туғилган Б.Б. Spark автомашинасининг руль бошқарувини йўқотиб, бетон устунга тўқнашиши оқибатида йўл транспорт ҳодисаси содир бўлган.
ЙТҲ оқибатида ҳайдовчи олган тан жароҳатлари сабаб вафот этган.
Шунингдек автомашина ичида бўлган яна 1 нафар йўловчи — 2004 йилда туғилган А.Ж.га шифокорлар томонидан биринчи тиббий ёрдам кўрсатилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ Тергов бошқармаси томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми (Транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш одам ўлимига сабаб бўлса) билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов давом этмоқда.