• Чт. Май 14th, 2026

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

БАА Мисрдан ярим миллиондан ортиқ ғазоликни таъминлаш учун етадиган сув қувури тортиб келади


Бирлашган Араб Амирликлари Мисрдан Ғазо жанубигача сув қувури ётқизади. Денгиздан олинган об-ҳаёт аввалига филтрланиб, анклав аҳолисига ичимлик суви сифатида етказиб берилади. 

d
Ғазоликлар ичимлик суви борасида гуманитар ёрдамга бутунлай қарам бўлиб қолган
Фото: iF Charity

Маълум қилинишича, БАА техник жамоалари лойиҳа учун зарур жиҳозларни аллақачон олиб кела бошлаган. Узунлиги қарийб 7 километрни ташкил этадиган қувур Ғазо соҳилидаги Ал-Маваси ҳудудигача боради. Бу эса ҳар куни 600 мингга яқин фаластинликни ичимлик суви билан таъминлаш имконини беради. 

Бундан ташқари, БАА сув танқислигини юмшатиш учун бир неча артезиан қудуқларини бурғулаш ва ёпилиб қолганларини тиклаш ташаббусини ҳам илгари сурган.

Шу билан бир вақтда, Ғазода гуманитар вазият оғирлигича қолмоқда. Анклавда яшовчи 2,4 миллион аҳолининг ичимлик сув таъминоти кескин чекланган. Фаластин Сув идораси ҳисоб-китобига кўра, инфратузилманинг 80 фоиздан ортиғи зарар кўрган. Яҳудий давлати таъминотни тўхтатганидан сўнг, кўпчилик аҳоли шўр қудуқлар ёки чекланган миқдордаги гуманитар ёрдамга қарам бўлиб қолган.

Ғазода гуманитар вазият оғирлигича қолмоқда
Фото: Reuters

БМТ бош котиби Антониу Гутерриш масалага эътибор қаратиб, шундай деди: 

“Ёрдамнинг ҳозирги томчилари океанга айланиши керак”, дея халқаро ҳамжамиятни гуманитар вазиятни яхшилаш учун қатъийроқ ҳаракат қилишга ундади. 

Мутахассисларнинг огоҳлантиришича, Ғазода очарчиликнинг “энг оғир сценарийси” аллақачон бошланиб бўлган ва буни фақат тезкор чоралар тўхтатиши мумкин. 



Манба

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *