Ўзбекистонда электрон хизматлар кўрсатувчи хорижий компаниялар 78 млрд сўмдан ортиқ солиқ тўлади.
Ўзбекистонда электрон хизматлар кўрсатувчи 72 та хорижий компания томонидан 2025 йилни I-ярим йиллигида 78,2 млрд сўм солиқ тўланган. Бу 2024 йилнинг мос даврига нисбатан 42 фоизга ўсишдир.
Тўланган солиқларнинг 94% электрон хизматлар кўрсатувчи қуйидаги 10 та хорижий компаниялар ҳиссасига тўғри келади:
Meta- 22,6 млрд сўм;
Apple — 22,1 млрд сўм;
Google — 19,4 млрд сўм;
OpenAI — 2,9 млрд сўм;
Booking.com — 1,9 млрд сўм;
Tik-tok — 1,8 млрд сўм;
Neftlix — 896,2 млн сўм;
Assa — 797,1 млн сўм;
Zoom — 786,7 млн сўм;
Adobe — 530,8 млн сўм.
Электрон хизматлар кўрсатувчи чет эл юридик шахслари ўтган чоракдан кейинги ойнинг 20-кунидан кечиктирмай солиқ ҳисоботларини тақдим этади ва солиқларни тўлайди.