• Вс. Май 17th, 2026

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

Тожикистон билан чегарадаги икки постда хорижий автомобиллар ҳаракатига рухсат берилди


Тожикистон билан чегарадаги икки постда учинчи давлат автомобилларига рухсат берилди. Бу ҳақда Давлат божхона қўмитаси матбуот хизмати хабар берди. 

2025 йил 10 август куни соат 6.00 дан эътиборан Тошкент вилоятидаги “Бекобод авто” ҳамда Сирдарё вилоятидаги “Ховособод” чегара божхона постлари орқали учинчи давлат фуқаролари ҳамда енгил автотранспорт воситалари ўтказилиши бошланган. 

Шу пайтгача ушбу постлар фақат Ўзбекистон ва Тожикистон фуқароларига хизмат кўрсатган. 

Эслатиб ўтамиз, ушбу икки чегара пости 2018 йилда Вазирлар Маҳкамасига қарорига кўра қайта очилганди. 



Манба

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *