• Пт. Ноя 7th, 2025

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

Саудия Арабистони “Ҳизбуллоҳ” омборини кўздан кечириш вақти портлаб кетган Ливан ҳарбийларига ҳамдардлик билдирди


Саудия Арабистони Исроил чегараси яқинидаги қурол-яроғ омборида юз берган портлаш сабаб ҳалок бўлган Ливан аскарлари вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди.

h
Портлаш натижасида 6 нафар ҳарбий хизматчи ҳалок бўлди
Фото: Breaking Тҳе News

Қироллик “қурбонларнинг оилаларига ҳамдардлик ва таъзия билдирди ҳамда Ливан ҳукумати, шунингдек халқи билан бирдамлигини изҳор этади”, дейилади Саудия Арабистони Ташқи ишлар вазирлигининг Х тармоғидаги баёнотида.

Ар-Риёд, бундан ташқари, “Ливан армиясининг ҳукумат суверенитетини ҳимоя қилиш, Ливан ва унинг халқи фаровонлигига ҳисса қўшиш борасидаги саъй-ҳаракатларини юқори баҳолаган”. 

Ҳодиса тафсилотлари

9 август куни Ливан армиясининг олти нафар аскари Исроил билан чегара яқинидаги қурол-яроғ омборини текшириш ва унинг таркибий қисмларини зарарсизлантириш чоғида ҳалок бўлди. Ҳодиса Тир туманининг “Води Зибқин ҳудудида содир бўлган. 

AFP агентлигининг ўз манбаларига таяниб ёзишича, мазкур объект “Ҳизбуллоҳ” ҳаракатига тегишли бўлган. Портлаш “Исроил билан сўнгги урушдан қолган ўқ-дорилар ва снарядларни олиб чиқиш” пайтида юз берган.

“Ҳизбуллоҳ” урушга қадар давлатдан қудратлироқ тузилма эди
Фото: Ҳуссеин Mallа/AP

Ливан президенти давлатдан ташқари гуруҳлар, айниқса “Ҳизбуллоҳ”ни қуролларини топширишга чақирганидан кўт ўтмай, ҳукумат ташкилотни қуролсизлантириш бўйича режани маъқуллади. Бунга халқаро донорларнинг чуқур инқироздаги мамлакатга ёрдам кўрсатишдан ҳокимиятни марказлаштиришни талаб қилгани сабаб бўлди.

Бунга жавобан “Ҳизбуллоҳ” қуролларини топширмаслигини айтди. Унинг тарафдорлари эса мамлакат кўчалари бўйлаб оммавий акция ўтказди.



Манба

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *