• Пт. Мар 6th, 2026

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

Хоразмда «меҳнат стажи қилиб берувчи» мутахассис ушланди


Хоразм вилоятининг Гурлан туманидаги «Солиқ сервис» ДУК бош мутахассиси икки кишига «меҳнат стажи қилиб бериш»га уринганида қўлга тушди.

У солиқ идораларидаги танишлари орқали икки нафар маҳаллий фуқарога, улар муқаддам ҳеч қаерда ишламаган бўлсалар-да, 2025 йил январ ойидан июн ойига қадар бўлган даврда иш ҳақи ҳисоблаб, бу ҳақда маълумотнома расмийлаштириб беришга ваъда беради.

ДХХнинг Хоразм вилояти бўйича бошқармаси томонидан ИЖҚК департаменти ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда мутахассис ўз хизмати эвазига 12 млн 500 минг сўм олган вақтида ушланган.

Воқеа юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракати олиб борилмоқда, дейилади хабарда.



Манба

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *