• Вт. Июл 21st, 2026

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

Қорақалпоғистонни ривожлантириш учун 200 млн долларгача хорижий маблағ жалб этилади


Президентнинг Қорақалпоғистон Республикасини ижтимоий ва иқтисодий тарафлама ривожлантиришга қаратилган қарори қабул қилинди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги хабар қилди.

Қарор билан 2025–2026 йилларда ялпи ҳудудий маҳсулот ҳажмини ўртача 6–6,5 фоизга, саноат ишлаб чиқариши ҳажмини 5–6 фоизга, бозор хизматлари ҳажмини 15–17 фоизга етказиш ҳудудни ривожлантиришнинг асосий мақсадли кўрсаткичлари этиб белгиланди.

Foto: Google Images
Фото: Google Images

Қорақалпоғистонни 2035 йилгача ривожлантириш бўйича стратегия 5 йиллик батафсил дастур асосида амалга оширилади.

Дастурни молиялаштириш учун натижага асосланган молиялаштириш тизими (ПфорР) бўйича 150−200 миллион доллар миқдоридаги хорижий маблағлар жалб қилинади.

Аввалроқ Аманжол Аяпов Қорақалпоғистон Республикаси олий таълим, фан ва инновациялар вазири лавозимига тайинлангани тўғрисида хабар қилинганди.



Манба

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *