• Пн. Апр 20th, 2026

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

 Табиат ҳимоячилари фарзандларининг контракт тўлови қоплаб берилади


Санитар тозалаш корхоналари ҳамда ободонлаштириш бошқармаларида камида 10 йилдан бери ишлаб келаётган ходимлар ўртасида «Табиат уйғунлиги ҳимоячиси» танлови ўтказилади.

Ҳукуматнинг жорий йил 16 августдаги 514-сонли қарорига кўра, танловда санитар тозалаш корхоналарининг чиқиндиларни юклаш, ташиш, жойлаштириш ва саралаш ҳамда ободонлаштириш бошқармаларининг тозалаш ишлари билан шуғулланувчи кўп йиллар давомида садоқатли меҳнат қилган ходимлар қатнашиши мумкин.

Танловнинг навбатдаги босқичи 2025 йил 1 сентябрда бошланиб, ғолиблар 8 декабр — Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинган кун арафасида аниқланади ва муносиб тақдирланади.

Ғолибларнинг давлат олий таълим муассасаларига ўқишга кирган фарзандлари ёки набираларига контракт тўлови тўлаб берилиши назарда тутилган.



Манба

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *