АҚШ Мудофаа вазирлигини Уруш вазирлиги (Department of War) дея қайта номлаш учун, гарчи бу «косметик» ўзгартириш бўлса-да, Вашингтон миллиардлаб доллар харажат қилиши мумкин. Бу ҳақда Politico ёзмоқда.
«Бу — соф ички сиёсий аудиторияга қаратилган қадам. Унинг Хитой ёки Россияга мутлақо таъсири йўқ. Аксинча, бу рақибларга АҚШни уруш оловини ёқувчи ва дунё барқарорлигига хавф солувчи қилиб кўрсатишда қўл келиши мумкин», — деди нашрга Пентагоннинг собиқ ходими.
Politico маълумотига кўра, номнинг Уруш вазирлигига ўзгариши туфайли АҚШдаги 50 та штат ва 40 мамлакатдаги 700 мингдан зиёд объектда Пентагон рамзини ўзгартиришга тўғри келади.