• Сб. Сен 12th, 2026

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

8 сентябрь куни эълон қилинган энг муҳим янгиликлар дайжести – Ўзбекистон янгиликлари – Gazeta


«Аукционсиз чиройли рақамлар». Ўзбекистонда авторақамларни сотиш тартиби ўзгаради

2026 йилдан Ўзбекистонда «чиройли» автомобиль рақамлари учун аукцион бекор қилинади. Ҳукумат савдоларни «мураккаб» деб ҳисобламоқда. Фуқаролар онлайн тизим орқали бўш турган исталган ҳарф ва рақамлар комбинациясини танлаб, тўлов эвазига олиши мумкин бўлади. Нархни Uzavtomotobelgi белгилайди.


дайжест

Қорақалпоғистонда энергияни аккумуляторда сақлайдиган МОдаги биринчи ШЭС қурилади

Осиё тараққиёт банки ва ACWA Power Қораўзак туманида шамол электр станцияси ва аккумулятор асосида энергияни сақлаш тизимини қуриш учун 51 млн доллар миқдоридаги қарз пакетини имзолади. У Марказий Осиёдаги биринчи коммунал миқёсдаги энергияни аккумулятор ёрдамида сақлаш тизимига эга ШЭС ҳисобланади.


дайжест

Ўзбекистоннинг олтин-валюта захиралари 50 млрд доллардан ошди — бу янги тарихий максимум

Август ойида Ўзбекистоннинг халқаро захиралари 50 млрд доллардан ошди, бу кузатувлар бошланган 2013 йилдан буён рекорд кўрсаткич ҳисобланади. Ўсишга жаҳон бозорларида олтин нархининг ортиши сабаб бўлди: биргина август ойида нарх кўтарилишининг таъсири 1,2 млрд долларни ташкил этди.


дайжест

Ўзбекистон ва Афғонистон 250 млн долларлик энергия лойиҳаларини ишга туширди

Афғонистонда Ўзбекистон билан қиймати 250 млн долларлик қўшма энерголойиҳалар бошланди. Унга янги электр узатиш линиялари ва нимстанциялар, жумладан, 500 кВ қувватли «Сурхон — Пули-Хумри» ҳамда Нангарҳор ва Кобулдаги объектларни қуриш киради. Ишларни 2027 йил 1 апрелгача якунлаш режалаштирилган.


дайжест

Фото: Тошкентда тўлиқ Ой тутилиши қандай кўринди?

Якшанба оқшомида ўзбекистонликлар Ойнинг тўлиқ тутилишига гувоҳ бўлишди. Тошкент кўчаларида кўпчилик телефонларини осмонга қаратганини кўриш мумкин эди. Gazeta мухбирлари ушбу қизиқарли астрономик ҳодисалардан бирини суратга олди.


дайжест

Ўзбекистонда 8−14 сентябрь кунлари об-ҳаво қандай бўлади? Gazeta шарҳи

Ўзбекистонда ҳафта бошида ҳаво ҳарорати +33…+38 даражагача кўтарилиши, пайшанбадан (жанубий вилоятлардан бошқа ҳудудларда) +25…+30 даражагача салқинлашиши кутиляпти. Ҳафта бошида баланд тоғларда, охирида шимолий ҳудудларда ёғингарчилик кутилади. Пайшанба-жума кунлари чанг тўзони кўтарилиши мумкин.


дайжест

АҚШ яна 39 нафар ўзбекистонликни депортация қилди

АҚШда қонуний қолиш ҳуқуқига эга бўлмаган 39 нафар фуқаро Ўзбекистонга депортация қилинди. Мамлакат ҳукумати бу жараёнда кўрсатаётган ёрдами учун Ўзбекистонга миннатдорчилик билдирди.


дайжест

Татаристондаги ЙТҲда уч нафар ўзбекистонлик ҳалок бўлди

Татаристонда Nexia ва MAN юк автомашинаси тўқнашуви оқибатида 3 нафар Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлди. Вафот этган фуқароларнинг жасадларини ватанга қайтариш чоралари кўрилмоқда.


дайжест

Ўзбекистонда нотариал хизматлар кўрсатишда паспортни талаб этиш бекор қилинади

Энди Ўзбекистонда нотариал хизматлар кўрсатишда шахсни тасдиқловчи ҳужжатнинг аслини талаб қилиш бекор қилинади, бу Face ID орқали аниқланади. Энди ФҲДЁ органи никоҳланувчилардан тиббий кўрик натижаларини талаб қилмайди, мудофаа бўлимлари эса яшаш жойи ўзгарганлиги ҳақида ҳужжат сўрамайди.


дайжест

Ўзбекистонда ЙТҲларни 3D-моделлаштириш жорий этилади

Ўзбекистон президенти суд экспертизасини рақамлаштириш ва унинг ҳудудлардаги имкониятларини кенгайтириш чораларини қўллаб-қувватлади. Мамлакатда ЙТҲларни 3D-моделлаштириш, экспертизаларнинг янги турларини жорий этиш, мустақил бюролар ҳамда Суд экспертлари палатасини ташкил этиш режалаштирилмоқда.


дайжест

Ўзбекистонда ҳафта қуруқ ва иссиқ ўтиши кутилмоқда

Ўзбекистонда иш ҳафтаси давомида қуруқ об-ҳаво сақланиб туради, айрим ҳудудларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин. Ҳарорат кундузи +28…+38 даража атрофида бўлади.


дайжест

Сенат фаоллар томонидан цензура хавотирлари билдирилган ноширлик фаолияти тўғрисидаги қонунни маъқуллади

Сенаторлар ноширлик фаолияти тўғрисидаги қонунни маъқуллади. Ялпи мажлисда китобларда қонунчилик ва ижтимоий ахлоққа зид маълумотлар нашр этилиши кузатилаётгани қайд этиб ўтилди. Аввалроқ фаоллар ушбу қонун юзасидан цензура хавотирларини билдирганди.


дайжест

Ўзбекистонда ҳайдовчиларнинг меҳнат ва дам олиш режимини бузгани учун жарима жорий этилади

Сенат ҳайдовчиларнинг меҳнат ва дам олиш режимини бузгани учун БҲМнинг 7 баравари миқдорида жарима жорий этилиши кўзда тутилган қонунни маъқуллади. Бир қатор қонунларга транспорт хизмати кўрсатишни такомиллаштиришга, ташишлар сифатини оширишга қаратилган ўзгартиришлар киритилмоқда.


дайжест

Тошкентда 9−26 сентябрь кунлари иссиқлик тармоқлари синовдан ўтказилади

Тошкент шаҳрида 9 сентябрдан бошлаб иссиқлик тармоқларининг мустаҳкамлиги ва зичлиги синовдан ўтказилади. Veolia Energy Tashkent компаниясининг хабар қилишича, қулайлик яратиш мақсадида иш тунги вақтда олиб борилади, хавфли ҳудудлар ўраб олинади.


дайжест

Сурхондарё соҳилида турар жой мажмуаси ва сайр ҳудуди қурилади. Лойиҳа 50 млн долларга баҳоланмоқда

Термиз туманидаги Сурхондарё қирғоғида қиймати 50 млн долларлик Obi hayot park мажмуасининг қурилиши бошланди. Лойиҳа доирасида бизнес, турар жой объектлари ва пиёдалар кўприклари барпо этилади. Унга тамал тоши қўйиш маросимида вилоят ҳокими ҳам иштирок этди.


дайжест

Сенат ЖСТга аъзо бўлишни тезлаштириш бўйича қонунни маъқуллади

Сенат 4 сентябрь кунги ялпи мажлисда Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлиш жараёнларини жадаллаштиришга қаратилган қонунни маъқуллади. Қонун қора ва рангли металлар ломи ва чиқиндиларини тайёрлаш ҳамда қайта ишлаш, шунингдек, табиий газ савдосини лицензиялаш тартибига алоқадор.


дайжест

Ўзбекистонда педагог касбига қизиққан 10−11-синф ўқувчилари учун педагогик синфлар ташкил этилади

2025/2026 ўқув йилидан Ўзбекистондаги айрим мактабларда педагог касбига қизиққан 10−11-синф ўқувчилари учун педагогик синфлар ташкил этилади. Уларга педагогика ОТМларидан профессор ўқитувчилар бириктирилади. Битирувчиларга МТТларда тарбиячи ёрдамчиси бўлиб ишлаш учун сертификат берилади.


дайжест

Автомобиллар учун экостикерлар жорий этиш яна кечиктирилди — бу сафар 2026 йил январига

Ҳукумат қарори билан «Экологик транспорт» тизимини жорий этиш муддатлари яна ўзгарди. Унинг амалга оширилиши энди 2026 йил 1 январдан бошланиши кутилмоқда. Энди мамлакатдаги барча автомобилларни экологик баҳолашни 2035 йилгача якунлаш режалаштирилмоқда.


дайжест

Муҳандислик мактаблари, Авлоний стипендияси ва «Янги авлод» боғча тармоғи — таълим ислоҳоти режалари

Президент таълим тизимидаги янги ислоҳотларга оид тақдимот билан танишди. Таълимнинг барча бўғинларини қамраб олувчи ягона миллий ғоя концепциясини яратиш, «Янги авлод» боғчалар тармоғи, муҳандислик мактаблари ва Абдулла Авлоний номидаги стипендия таъсис этиш каби ташаббуслар кўзда тутилган.


дайжест

Акмал Шукуров иши: Тошкент марказидаги меҳмонхона ёнидаги шов-шувли воқеа суд жараёни ёпиқ ўтмоқда

Тошкент суди The Tower Hotel меҳмонхонаси олдида оқибатида жабрланувчи Борис Авакян комага тушиб қолган жанжални келтириб чиқарганликда айбланаётган Акмал Шукуровга нисбатан ишни кўришни бошлади. Айбланувчининг илтимосига кўра, суд мажлиси ёпиқ тарзда ўтказилмоқда. Ишга фирибгарлик айблови қўшилди.


дайжест

«Жаҳон чемпионатида бутун дунё Ўзбекистон футболининг салоҳиятига гувоҳ бўлади» — ФИФА президенти

ФИФА президенти Жанни Инфантино Ўзбекистонга келди ва Олимпия шаҳарчаси ҳамда Миллий футбол марказини кўздан кечирди. У Жаҳон чемпионати йўлланмаси билан табриклади. «Жаҳон чемпионатида бутун дунё яна бир бор Ўзбекистон футболининг салоҳиятига гувоҳ бўлади», — деди Инфантино.


дайжест

ФИФА президенти «Дўстлик» ордени билан тақдирланди. Федерация Тошкентда минтақавий офис очади

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистонда бўлиб турган ФИФА президенти Жанни Инфантинони қабул қилди. Томонлар мамлакатда футболни ташкил этиш ва бошқариш тизимини ўзгартириш масаласини муҳокама қилди. Тошкентда ФИФА минтақавий ваколатхонасини очишга келишиб олинди. Инфантино «Дўстлик» ордени билан тақдирланди.


дайжест

АҚШ ноиммиграцион виза талабларини кучайтирди

АҚШ Давлат департаменти ноиммиграцион визалар учун ариза бериш қоидаларига ўзгартиришлар киритди. Энди талабгорлар ўзининг мамлакатида ёки унга яшаш ҳуқуқини берган давлатда ҳужжат топшириши керак.


дайжест

Япония бош вазири истеъфога чиқишини эълон қилди

Япония бош вазири Шигеру Ишиба бир йилдан камроқ вақт ўтгач, истеъфога чиқишга қарор қилди. Исиба қарорини июль ойидаги сайловларда мағлубиятга учраган Либерал-демократик партиясидаги бўлинишнинг олдини олиш истаги билан изоҳлади.


дайжест

Қозоғистон президенти мамлакат парламентини бир палатали қилишни таклиф этди

Қозоғистон президенти Қосим-Жомарт Тоқаев мамлакат парламентини бир палатали қилишни ва бу масалани референдумга қўйишни таклиф этди. У 2027 йилда бўлиб ўтиши мумкин.


дайжест

Непалда ижтимоий тармоқлар блокланиши туфайли намойишлар бўлиб ўтди, 19 киши ҳалок бўлди

Непалда минглаб ёшлар, жумладан, талабалар ижтимоий тармоқларнинг блокланишига қарши норозилик намойишига чиқди. Полиция билан тўқнашувлар оқибатида камида 19 киши ҳалок бўлган, 100 дан ортиқ киши жароҳатланди.


Бизни ўқиётганингиз учун раҳмат!



Манба

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *