2025/2026 ўқув йилидан бошлаб Ўзбекистондаги айрим умумий ўрта таълим муассасаларида педагог касбига қизиққан 10−11-синф ўқувчилари учун педагогик синфлар ташкил этилади. Бу мактабгача ва мактаб таълими вазири буйруғида кўзда тутилган.

Педагогик синфлар ташкил этилган умумий ўрта таълим муассасаларида дарс машғулотларини олиб бориш учун маҳаллий педагогика олий таълим ташкилотларидан 2 нафардан профессор ўқитувчилар бириктирилади ҳамда бундай мактабларга методик ёрдам кўрсатиб борилади.

Педагогик синфлар очилган мактабларнинг 9-синф ўқувчиларидан ўтказилган сўровнома натижалари асосида улар орасидан педагог касбига лаёқати ва қизиқиши мавжуд бўлган ўқувчилар педагогик синфларда ўқишга танлаб олинади. Педагогик синфларни тамомлаган битирувчиларга Ўзбекистон Республикаси Миллий малакалар рамкасининг 2-даражасидаги мактабгача таълим ташкилотларида тарбиячи ёрдамчиси касби бўйича ишлаш ҳуқуқини берувчи давлат намунасидаги сертификат берилади.

Ҳужжат билан умумий ўрта таълим муассасаларида ташкил этиладиган педагогик синфлар учун 2025/2026 ўқув йилига мўлжалланган таянч ўқув режа тасдиқланди.

2025/2026 ўқув йилидан бошлаб педагогик синфлар ташкил этиладиган умумий ўрта таълим муассасалари рўйхати:

10-11-синфлар, мактаблар, педагогик синфлар

10-11-синфлар, мактаблар, педагогик синфлар

10-11-синфлар, мактаблар, педагогик синфлар

Эслатиб ўтамиз, янги ўқув йилидан Тошкентнинг ҳар бир туманида биттадан мактабда «Тошкент тажрибаси» лойиҳаси амалга оширилади. Уларда робототехника ва VR хоналари ташкил этилади, физика, кимё ва биология лабораториялари замонавий жиҳозланади. Чуқурлаштирилган дарслар ўтилади. Ўқитувчиларга устама тўланади.

Шунингдек, Тошкентдаги барча мактабларда 10 ва 11-синфлар учун Smart School электрон дастури жорий этилади. 10 ва 11-синф хоналарига махсус камералар ўрнатилиб, таълим сифати, ўқувчилар давомати кузатилади, уларнинг руҳий ҳолати сунъий интеллект орқали аниқланади.