• Сб. Сен 12th, 2026

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

Ўзбекистонда 60 мингдан ортиқ ўқитувчи 10−12 млн сўм маош оляпти — президент


Ҳозирда Ўзбекистондаги 60 мингдан ортиқ ўқитувчи 10−12 миллион сўм маош оляпти. Бу ҳақда Шавкат Мирзиёев раислигида таълим соҳасидаги ислоҳотлар ижроси ва келгусидаги вазифаларга бағишланган видеоселектор йиғилишида айтиб ўтди.

Йиғилишда жалб қилинаётган инвестицияларга, янги очилаётган корхоналарга яраша муносиб кадр ҳам тайёрланиши лозимлиги қайд этилди.

Ўтган даврда ўқитувчиларнинг ойлигига қўшимча 10 дан зиёд устамалар жорий қилинди. «Эътибор беринг, бугун ўз устида ишлаган 60 мингдан ортиқ ўқитувчи 10−12 миллион сўм маош оляпти. Бу қачон бўлган?» — деди президент.

Сентябрдан бошлаб мактаб директорлари, боғча мудиралари ва уларнинг ўринбосарлари ойлиги ҳам 10 миллион сўмдан ошди. Янги баҳолаш тизимига ўтган 1,5 минг мактабнинг 300 таси ижобий натижа кўрсатгани учун бутун жамоаси 40 фоизгача устама олади.

«Мен халқимизга вақти келиб ўқитувчиларнинг маошини минг долларга етказамиз деган гапларим мана уч йил ичида ҳақиқатга айланди», — деди давлат раҳбари.

Ўқитувчига муносиб шароит яратиш, боғча, мактаб қуриш, жиҳозлаш, четдан мутахассис олиб келиш, замонавий дарслик ва ўқув дастурларини жорий қилиш бўйича жуда кўп шароитлар яратилгани ва бу яна давом эттирилиши таъкидланди.

«Лекин ҳар бир туман, вилоят ҳокими, биз фарзандларимизни ишониб топширган боғча, мактаб, техникум, олийгоҳ раҳбарлари бир ҳақиқатни аниқ билиши зарур. Одамларимиз яхши яшаши учун иқтисодиётимиз кучли бўлиши керак! Бунинг учун янги товар, янги хизмат, янги технология керак! Сифатли таълим тизими орқалигина буларга эриша оламиз! Бошқа йўлимиз йўқ! Шу ҳақиқатни англаб, ҳар куни ўзини қийнаб ишлаган раҳбарнинг туманида, боғчаси, мактаби, техникуми, олийгоҳида албатта ўзгариш ва натижа бўлади!», — деди президент.



Манба

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *