Финляндия президенти Ўзбекистонга ташриф буюради
Финляндия президенти Александр Стубб Ўзбекистонга ташриф буюради. Шавкат Мирзиёев ҳамкасби билан суҳбатда ушбу ташрифга тайёргарлик масалаларини муҳокама қилди. Ҳукуматлараро комиссия йиғилиши ва икки мамлакат етакчи компаниялари иштирокида бизнес форуми ўтказилиши кутилмоқда.

Ўзбекистон Исроилнинг Қатарга берган зарбаларини қоралади
Ўзбекистон Исроилнинг Доҳадаги турар жой ҳудудига берган зарбаларини қоралади. Бу «Қатар давлати суверенитетини бузиш, чегаралар дахлсизлиги ва хавфсизлигига тажовуз сифатида баҳоланади», дейилади мамлакат ТИВ баёнотида.

Хитой компанияси Тошкентда янги метро бекатлари қурилишида иштирок этишни режалаштирмоқда
Хитойнинг Tianjin Rail Transit Group компанияси Тошкентда янги метро бекатларини қуришда иштирок этишни режалаштирмоқда. Компаниядан мавжуд бекатларни модернизация қилиш ва янги бекатларни қуришда иштирок этиш таклифлари олинди.

Рақобат қўмитаси 3,5 млрд сўмлик давлат харидларида қонун бузилганини аниқлади
Рақобат қўмитаси давлат харидлари бўйича 3 та ҳолатда қонун бузилганини (жами 3,5 млрд сўм) аниқлади: «Sharg‘un ko‘mir» АЖ, Ангор тумани ободонлаштириш бошқармаси ҳамда Республика она ва бола саломатлиги тиббиёт маркази Жиззах филиали ўтказган тендерларда рақобатга зид ҳаракатлар кузатилган.

Ўзбекистонда 12 йиллик мактаб таълими тизимига ўтилади
Ўзбекистонда 12 йиллик мактаб таълими тизимига ўтишга тайёргарлик бошланди. 6 ёшли болалар учун бир йиллик тайёрлов даврини мактаб таълими тизимига киритиш режалаштирилмоқда. Бу миллий таълимни халқаро стандартларга яқинлаштириши, хусусан, хорижий ОТМларга киришни осонлаштириши кутилмоқда.

Ўзбекистонда Ягона давлат имтиҳонини жорий этиш бошланади
Ўзбекистонда Ягона давлат имтиҳонини жорий этиш режалаштирилмоқда. У бир вақтнинг ўзида уч хил имтиҳонни — мактабни битирув имтиҳони, олий таълимга кириш имтиҳони, фанлар бўйича сертификат олиш имтиҳонини бирлаштиради.

Тошкентда кўп қаватли уй қуришга рухсат олиб бериш учун $900 минг сўраганлар ушланди
Тошкентда икки шахс фуқарога мансабдор танишлари орқали кўп қаватли уй қуришга рухсат олиб бериш учун $900 минг сўраганликда гумонланмоқда. Улар пулдан 220 минг долларини олган вақтида ушланди.

Олий таълим вазирининг барча ўринбосарлари лавозимидан озод этилди
Олий таълим, фан ва инновациялар вазирининг ўринбосарлари Шохрух Далиев, Отабек Маҳкамов ва Сарвархон Бузрукхонов лавозимидан озод этилди. Шунингдек, Таълим сифатини таъминлаш миллий агентлиги директори Адхам Худайкулов ва Инновацион ривожланиш агентлиги директори Шароф Ражаббаев ҳам ишдан олинди.

Ўзбекистонда 60 мингдан ортиқ ўқитувчи 10−12 млн сўм маош оляпти — президент
Шавкат Мирзиёев ҳозирда 60 мингдан ортиқ ўқитувчи 10−12 миллион сўм маош олаётганини маълум қилди. «Мен халқимизга вақти келиб ўқитувчиларнинг маошини минг долларга етказамиз деган гапларим мана уч йил ичида ҳақиқатга айланди», — деди давлат раҳбари.

Бўстон тумани ҳокимининг икки ўринбосари пора олишда гумонланиб ушланди
Андижон вилояти Бўстон тумани ҳокимининг инвестиция ҳамда қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосарлари пора олишда гумонланмоқда. Улар фермернинг 500 минг долларлик экспорт режасини сохта ҳужжатлар орқали ёпиб бермоқчи бўлган ва бунинг учун 65 млн сўм сўраган.

Тошкентда қурилиш крани қулаши оқибатида 1 киши ҳалок бўлди, 2 киши жароҳатланди
«Дўмбиробод сити» ҳудудида қурилиш крани қулаб тушиши оқибатида унинг 25 ёшли бошқарувчиси ҳалок бўлди. Яна икки ишчи шифохонага ётқизилди. Дастлабки ўрганишларга кўра, монтаж ташкилоти жараён пайтида техник талабларга риоя этмаган. Ҳолат бўйича жиноий иш очилди.

Никоҳни расмийлаштиришда тиббий маълумотнома кўрсатиш талаби бекор қилинмоқда
Ўзбекистонда никоҳни расмийлаштиришда тиббий маълумотнома тақдим этиш талаби бекор қилинмоқда. Бошқа ўзгаришлар қаторида ЯИДХПдаги шахсга доир маълумотлар уларнинг қоғоз шаклига тенглаштирилиши ва автомототранспорт воситаси гувоҳномасида мулкдорнинг манзилини кўрсатиш талаб этилмаслиги ҳам бор.

Тошкент — Чиноркент экспресс электропоездининг чипта нархи ошади
25 сентябрдан Тошкент — Чиноркент йўналишида қатновчи экспресс электропоездининг чипта нархи ошади. Энди у катталарга 30 минг (ҳозир 20 минг) сўм, болаларга 16 500 (ҳозир 11 500) сўм бўлади.

Ҳарбий ва идоравий формага ўхшаш кийим-бошдан фойдаланганлик учун жавобгарлик жорий этилиши мумкин
Ўзбекистонда ҳарбий ва идоравий формали кийимга ўхшаш кийим-бошни жорий этиш ва улардан фойдаланиш учун жавобгарлик киритилмоқда. Шунингдек, ҳокимият вакилининг хизмат кийими ёки ҳужжатларидан фойдаланган ҳолда жиноят содир этиш жазони оғирлаштирувчи ҳолат сифатида кўриш режалаштирилмоқда.

Ўзбекистонда шахснинг розилигисиз уни тасвирга олишни тақиқлаш муҳокама қилинмоқда
Депутатлар шахсни суратга ёки видеога тушириш ҳамда ундан фойдаланиш учун розилик олишни назарда тутувчи қонун лойиҳасини кўриб чиқишни бошлади. Адлия вазирлиги мазкур ҳужжат лойиҳасини 2025 йилнинг март ойида муҳокамага қўйган эди.

«Дом»ларнинг биринчи қаватида боғча очишга имтиёз берилади
2025 йилда боғча ўринларини қўшимча 182 мингтага кўпайтириш режа қилинмоқда. Президент қатор туманлар ҳокимларини ушбу масалани ўйламаётгани учун танқид қилди. Энди 80 та туманда ва кўп қаватли уйларнинг биринчи қаватида боғча очиш учун имтиёз берилади.

Ўзбекистонда Касбий таълим агентлиги ташкил этилади
Ўзбекистонда Касбий таълим агентлиги ташкил этилмоқда. У касбий таълим ва касбга ўқитиш соҳасида ягона давлат сиёсатини амалга оширади. Бутун ҳаёт давомида узлуксиз таълим тамойилини жорий этиш агентликнинг фаолият йўналишларидан бири бўлади.

Бўстонлиқ туманига олиб борувчи автомобиль йўли уч кун вақтинча ёпилади
9−11 сентябрь кунлари Бектемир — Чорбоғ автомобиль йўлининг 34-километридан 54-километригача бўлган қисмида 8:00 дан 15:00 га қадар транспорт воситалари ҳаракати чекланади. Ушбу вақтда велоспорт мусобақаси ўтказилади. Ҳайдовчиларга Чирчиқ шаҳридан ҳаракатланиш тавсия этилди.

«Аёлмисан, йўқми?!» Ҳоким ўринбосари пахта теримига одамларни олиб чиқишни талаб қилгани учун жаримага тортилди
Сурхондарё вилояти Сариосиё туманида ҳоким ўринбосари Дилфуза Тошматова маҳалла фаолларидан одамларни пахта теримига жалб қилишни талаб қилди. «Аёлмисан, йўқми, виждонсиз?!» — деган у мурожаатида. Меҳнатга мажбурлагани учун у БҲМнинг 50 баравари (20,6 млн сўм) миқдорида жаримага тортилди.

Ўзбекистонда юқори синфлар учун сунъий интеллект бўйича дарслар киритилади
Ўзбекистонда 2026/2027 ўқув йилидан бошлаб юқори синфлар учун сунъий интеллект бўйича дарслар киритилади. Вилоятларда ахборот технологияларига ихтисослашган Ал Хоразмий, муҳандислик бўйича Мирзо Улуғбек, табиий фанлар йўналишида Ибн Сино мактаблари филиаллари ташкил этилади.

Ҳар бир вилоятда касбга ўргатувчи Ўзбекистон — Хитой устахоналари ташкил қилинади
Барча вилоятда Хитой тажрибаси асосида касбга ўргатувчи Ўзбекистон — Хитой устахоналари очилади. Шавкат Мирзиёевнинг айтишича, бундай лойиҳалар учун технологиялар ва хитой тилини яхши биладиган кадрлар керак. Шу мақсадда 100 дан зиёд тил эгалари ва волонтёрлар таклиф қилинади.

Боғча тарбиячилари учун педагогика олийгоҳларида «1+5» бакалавр таълим шакли жорий қилинади
Ўрта махсус маълумотли боғча тарбиячилари учун педагогика ОТМларида «1+5» (1 кун ўқиш, 5 кун иш) бакалавр таълим шакли жорий қилинади. Бу орқали боғчаларга ҳар йили қарийб 10 минг олий маълумотли мутахассис кириб келади. Шунингдек, «Янги авлод» боғчалари ҳам тарбиячилар педагогик маҳоратини оширади.

Тошкентда қоидабузар ҳайдовчи қўнғироқ орқали жавобгарликдан қутулиб қолди. Видеоси тарқалгач — жазоланди
Тошкентда ноқонуний тонировкали Malibu ҳайдовчиси телефон қўнғироғи орқали жазодан қутулиб қолди. Ҳолат видеоси интернетда тарқалгач, қоидабузарга жарима белгиланиб, машинаси олиб қўйилди. ЙПХ ходими ким билан гаплашганига аниқлик киритилмади — «ЙҲХХда телефонда гаплашишга чора кўриш ваколати йўқ».

1 январдан Vakolat.uz платформаси ишга тушади
1 январдан давлат хизматларидан бошқа шахслар воситасида фойдаланиш имконини берувчи Vakolat.uz платформаси ишга туширилади. Унда, шунингдек, ишончномаларни ихтиёрий рўйхатдан ўтказиш ҳамда барча турдаги ишончномаларнинг ҳақиқийлигини текшириш мумкин. Платформадан фойдаланиш бепул бўлади.

Ҳокимларга битирувчиларнинг камида 50 фоизини техникумларга қамраб олиш топширилди
Президент вилоят ва туман ҳокимларига битирувчиларининг камида 50 фоизини техникумларга қамраб олишни топширди. Уларда инвестор буюртмаси билан кадрлар мақсадли тайёрланади. Техникум билан дуал таълимни йўлга қўйган корхоналарга имтиёзли кредит ажратилади.

Ҳокимликларнинг 61 та ваколати маҳаллий кенгашларга ўтказилмоқда
Қонунчилик палатаси депутатлари маҳаллий кенгашларнинг давлат ва жамият бошқарувидаги ролини кучайтиришга қаратилган қонун лойиҳасини қабул қилди. Ҳужжат билан кенгашларга ҳокимликларнинг 61 та ваколати ўтказилмоқда. Шунингдек, амалдаги 9 та кодекс ва 69 та қонун қайта кўриб чиқилмоқда.

I гуруҳ ногиронлиги борлар ва уларнинг ҳамроҳига йўловчи транспорти бепул бўлиши мумкин
Ўзбекистонда I гуруҳ ногиронлиги борлар ва уларга ҳамроҳлик қилувчи бир нафар шахсга, шунингдек, уруш ногиронларига тенглаштирилган шахсларга шаҳар йўловчи транспортидан бепул фойдаланиш имконияти берилиши мумкин. Бу бўйича қонун лойиҳаси Қонунчилик палатасида қабул қилинди.

Ногиронлиги бўлган болаларга парвариш хизматини кўрсатувчи тадбиркорлар 2030 йилгача солиқлардан озод қилиниши мумкин
Ногиронлиги бўлган болалар учун ДХШ асосида кундузги парвариш хизматини кўрсатувчи тадбиркорлар 2030 йил 1 январгача деярли барча солиқлардан озод қилиниши кутилмоқда. Бу хизматдан фойдаланадиган ота-оналар тўловининг ойига 3 млн сўмгача бўлган қисмига солиқ солинмайдиган даромад сифатида қаралади.

«Эрон қачон рози бўлган?» Тимур Кападзе — CAFA Nations Cup финалидаги ҳакамлик ҳақида
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Тимур Кападзе CAFA Nations Cup-2025 финалида 1:0 ҳисобидаги ғалабадан сўнг Эрон терма жамоасининг ҳакамликдан норозилигига изоҳ берди. Эрон терма жамоаси бош мураббийи Амир Галенои ўйиндан кейинги матбуот анжуманида иштирок этишдан бош тортди.

Фоторепортаж: Ўзбекистон ва Эрон ўртасидаги CAFA финали
Футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси CAFA кубоги финалида Эрон жамоасини мағлуб этиб, мусобақа ғолиби бўлди. Gazeta фотомухбири Мурод Юсуф финал ўйини ва президент Шавкат Мирзиёев иштирок этган тақдирлаш маросимидан репортаж тайёрлади.

CAFA Nations Cup финалида ғалаба қозонган Ўзбекистон футболчиларига кубокни президент топширди
Футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси Тошкентда бўлиб ўтган CAFA Nations Cup 2025 финалида Эронни мағлуб этди. Ҳал қилувчи гол 120-дақиқада киритилди. Футболчиларга олтин медал ва кубокни шахсан президент Шавкат Мирзиёев топширди.

CAFA-2025: Душанба ғалаба билан бошланди
CAFA Nations Cup-2025 финалида Ўзбекистон терма жамоаси Эронни 1:0 ҳисобида мағлуб этди. Гарчи ҳисоб минимал бўлса-да, Gazeta шарҳловчиси Дмитрий Поваров ўйинда катта спорт ҳодисаларига хос хусусиятларни кўрди: кескинлик, хатолар ва ғалабага бўлган иштиёқ.

Футбол: Ўзбекистон Фаластинни мағлуб этиб, U-23 Осиё кубоги финал босқичига чиқди (видео, фото)
Футбол бўйича Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси 23 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги Осиё кубоги саралашининг учинчи босқичида Фаластинни мағлуб этди. Жамоа январь ойида Саудия Арабистонида бўлиб ўтадиган турнирнинг финал босқичида иштирок этишини нақд қилди.

Исроил Доҳада ҲАМАСнинг юқори мартабали раҳбарларини нишонга олди
Исроил Қатар пойтахти Доҳада ҲАМАСнинг юқори мартабали раҳбарлари жойлашган бинога зарба берди, ОАВ қурбонлар борлигини ёзмоқда. ҲАМАС расмийси зарба музокаралар гуруҳи йиғилишига қаратилганини айтди. Қатар ТИВ буни қўрқоқлик деб атаб, ҳолат Қатар аҳолисининг хавфсизлигига таҳдид эканини билдирди.

Ишончсизлик вотуми туфайли Франция бош вазири Франсуа Байру истеъфога чиқадиган бўлди
Францияда сиёсий инқироз: депутатлар бюджет тақчиллиги фонида бош вазир Франсуа Байру ҳукуматига ишончсизлик вотумини эълон қилди. У бу лавозимда саккиз ойдан бироз кўпроқ ишлади, холос. Шу тариқа, мамлакатда икки йилдан камроқ вақт ичида ҳукуматга бешинчи бош вазир келадиган бўлди.

Непалда ижтимоий тармоқлар тақиқи бекор қилинди, бош вазир истеъфога чиқди
Непал ҳукумати мамлакатда «Z авлод намойишлари» деб номланган оммавий норозиликлар фонида ижтимоий тармоқларни блоклашни бекор қилди. Акция иштирокчилари тармоқлар тақиқланиши ва коррупцияга қарши чиққанди. Непал бош вазири ўз истеъфосини эълон қилди, яна уч вазир лавозимидан кетди.
Бизни ўқиётганингиз учун раҳмат!
