«Тошкент — Хатирчи» (Навоий вилояти) йўналишида автобусда йўловчи ташиш хизматини кўрсатувчи корхонага сотилган чипталар учун ортиқча ундирилган 710 млн сўмни йўловчиларга қайтариш мажбуриятини юклади. Бу ҳақда Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси хабар берди.

Қўмита аниқлик киритишича, текширув ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан киритилган ҳужжатларга мувофиқ ўтказилган. Уларда фуқаро Ў.Ч.дан йўлкира учун ортиқча ҳақ ундирганлиги ҳолати аниқлангани билдирилган.

Қўмита 2022 йилнинг 22 августидан 2025 йилнинг 31 мартигача бўлган даврда мазкур жамиятга тегишли автобусларнинг «Тошкент — Хатирчи» йўналишини ўрганиб чиқди. Ўрганишларда аҳолига чипта сотишда қонун талабларига зид равишда, яъни чипта сотиш жараёнида қўшимча хизматлардан фойдаланишга қисташ ва кўрсатилмаган хизматлар учун ҳақ олиш аломатлари аниқланиб, ўрганилган даврда амалга оширилганқатнов бўйича 74 419 та йўловчига сотилган чипталар учун 710 млн сўм ортиқча ҳақ ундириш эҳтимоли мавжудлиги аниқланди.

Махсус комиссия томонидан белгиланган тартибларга мувофиқ иш қўзғатилиб, «Ҳунарманд» МЧЖга ортиқча олинган маблағларни истеъмолчиларга қайтариш юзасидан кўрсатма берилди.

Қўмита ва унинг ҳудудий тузилмаларига 2024 йил ва 2025 йилнинг ўтган 7 ойи давомида транспорт соҳасида фуқаролардан жами 1050 га яқин мурожаат келиб тушган бўлиб, қарийб 1,4 млрд сўмга яқин маблағлар уларнинг фойдасига қайта ҳисоб-китоб қилиниш чоралари кўрилган.