Ўзбекистон Сент-Люсия орол давлати билан дипломатик муносабатлар ўрнатди
Ўзбекистон Кариб денгизининг шарқий қисмидаги Сент-Люсия орол давлати билан дипломатик муносабатлар ўрнатди. Икки давлатнинг БМТдаги доимий вакиллари Нью Йоркда қўшма коммюнике имзолади.

Ўзбекистон ТИВ «57 та ҳарбий вертолёт» Афғонистонга қайтарилиши ҳақидаги хабарларни рад этди
Афғонистон матбуоти Ўзбекистон ҳукумати 2021 йил август ойида олиб ўтилган «57 та ҳарбий вертолёт»ни Афғонистонга қайтаришга рози бўлгани ҳақида хабар берди. Ўзбекистон ТИВ матбуот хизмати бу хабарларни рад этиб, уларни «фейк» деб атади.

Марказий банк асосий ставкани 14 фоиз даражасида ўзгаришсиз қолдирди
Ўзбекистон Марказий банки бошқаруви асосий ставкани йиллик 14 фоиз даражасида сақлаб қолиш тўғрисида қарор қабул қилди. Қарор инфляцион жараёнларнинг секинлашиши ва базавий инфляцияни пасаювчи траекториясида давом этишини таъминлаш мақсадида қабул қилинди.

Аи-80 бензинидан воз кечиш Ўзбекистонда инфляцияга таъсир қилади — Марказий банк раиси
Аи-80 бензинини ишлаб чиқариш ва сотиш тўхтатилиши йил якуни бўйича 8,7 фоиз даражасида (аввалги прогнозлардан ёмонроқ) кутилаётган инфлатсияга таъсир кўрсатади, деди Марказий банк раҳбари. Унинг сўзларига кўра, ёқилғи инфляция босими ва аҳоли кутилмаларининг асосий омилларидан бири бўлиб қолмоқда.

Кредитлар рекламасида фуқароларни хатарлар тўғрисида огоҳлантириш режалаштирилмоқда
Ўзбекистонда кредитлар рекламасида хатарлар ҳақида огоҳлантириш таклиф этилмоқда. Марказий банк «Реклама тўғрисида»ги қонунга ўзгартиришлар киритишни таклиф қилмоқда. Унга кўра, рекламада келгуси харажатлар ва молиявий қийинчиликлар билан боғлиқ таваккалчиликлар кўрсатилиши режалаштирилган.

Ўзбекистон Марказий банки «кўпроқ реал кутилмалар» учун курс тебранишларини кенгайтиришга рухсат берди
Марказий банк бозор иштирокчиларида янада реал кутилмаларни шакллантириш мақсадида валюта курсига нисбатан сиёсатни ўзгартирди ва сўм/доллар жуфтлиги тебранишларининг кучайишига йўл қўйди, деди Тимур Ишметов. Апрель ойининг ўрталаридан бошлаб тебраниш оралиғи тўрт бараварга ошди.

Инфляцион таргет бўйича сиёсатнинг муваффақияти номонетар омилларга ҳам боғлиқ — Марказий банк
Инфляцион таргет сиёсатининг самарадорлиги номонетар чоралар самарадорлиги, жумладан, рақобат кучайиши ва ишлаб чиқариш концентрациясининг пасайишига боғлиқ, деди Марказий банк раиси. У инфляция таргетгача 2027 йил охирига келибгина пасайишини кутмоқда.

Нега сўм долларга нисбатан ноодатий мустаҳкамланди? Марказий банк изоҳи
Марказий банк раиси сўмнинг долларга нисбатан алмашув курси сўнгги ойлар ичида ноодатий мустаҳкамланганига изоҳ берди. Тимур Ишметов миллий валютанинг мустаҳкамланиш тенденцияси бир қатор омиллар натижасида юз бераётганини айтди ва Марказий банк алмашув курси шаклланишига аралашмаслигини эслатди.

Марказий банк бир фойдаланувчига бериладиган банк карталари сонига қўйилган чекловни ўзгартириши мумкин
Марказий банк банк карталари очиш бўйича йил бошида киритилган вақтинчалик чекловларни ўзгартириши мумкин. Карталарни масофадан туриб ёпиш имконияти ҳам кўриб чиқилиши мумкин.

Нима учун Марказий банк асосий ставкани ўзгаришсиз қолдирди? Тимур Ишметов буни тушунтирди
Марказий банк раиси Тимур Ишметов бугунги матбуот анжуманида нима учун асосий ставка ўзгаришсиз сақлаб қолинганини тушунтирди. Унинг айтишича, инфляция пасайиши кутилганидан секинроқ кечмоқда, нархларнинг ошиши бўйича хатарлар эса сақланиб қолмоқда.

«Олтиннинг ўзи автоматик стабилизатор». Тимур Ишметов — олтиндан қўшимча даромадларни жамғариш ғояси ҳақида
Марказий банк раиси олтиндан қўшимча даромадларни жамғариш ҳақидаги саволга жавоб бериб, иқтисодиётни барқарорлаштирувчи жамғармалар асосан нефть ва шу каби маҳсулотларда қўлланишини айтди. «Олтин контрциклик хусусиятга эга, у автоматик барқарорлаштирувчи вазифасини бажаради», — дейди Ишметов.

Тошкентдан Тошкент вилоятининг барча туманларига тезюрар электр поездлари қатнови йўлга қўйилади
Тошкент шаҳрини Тошкент вилоятининг барча туманлари билан тезюрар электр поездлари орқали боғлаш режалаштирилмоқда. Бу президент топшириғи. Бу орқали у ерларда ҳам янги уй-жойлар, инфратузилма ва хизматларга талаб ошади, одамлар пойтахтга қатнаб ишлаши мумкин бўлади, деди у.

«Бир қизалоқни асролмаган жамият ва давлат». 7 ёшли қизини ўлдирган аёл воқеаси бўйича ўрганиш ва муносабатлар
Gazeta йиллар олдин қизини айиқ қафасига ташлаган, яқинда эса уни пичоқлаб ўлдирган аёл воқеасини ўрганишга уринди, шунингдек, жамоатчилик фикрини жамлади. Аёл рўйхатда турган руҳий саломатлик маркази унга «соғлом» хулосаси берилмаганини айтди. Ҳодиса ижтимоий ҳимоя тизимини сўроқ остида қолдирди.

Ўзбекистонликлар Буюк Британияда мавсумий қишлоқ хўжалиги ишларига таклиф этилмоқда
Буюк Британия компанияси мавсумий қишлоқ хўжалиги ишлари учун номзодлар танловини очди. Соатига 12,21 фунт (бугунги кунда 16,55 доллар) маош таклиф қилинмоқда, иш эса ҳафтасига камида 32 соат бўлади. Номзодлар 18 ёшдан катта бўлиши, рус тилини яхши билиши керак. Аёллар аризаси қўллаб-қувватланади.

Бир ойда 10 марта қоида бузган ҳайдовчиларни «права»сидан 6 ойга маҳрум қилиш таклиф этилмоқда
ИИВ тайёрлаган қонун лойиҳасида 1 ойда 10 марта ҳуқуқбузарлик содир этганларни ҳайдовчилик ҳуқуқидан вақтинча маҳрум қилиш таклиф этилмоқда. Тезликни белгиланган чекловдан 100 км/cоат ошириб юборишга ҳам шундай чора кўрилади. Айрим ҳуқуқбузарликлар такрор содир этилса, чегирма қўлланилмайди.

Нукусда ўқув машғулоти пайтидаги портлаш оқибатида 10 га яқин ҳарбий жароҳатланди
Миллий гвардиянинг Нукус шаҳрида ўтказган амалий ўқув машғулоти пайтида кичик портлаш юз берди. Оқибатда 10 га яқин ҳарбий хизматчи турли даражадаги жароҳат олди. Ҳолат бўйича хизмат суриштируви тайинланди.

Пулли «парковка» яқинида яшовчилар тунда ундан имтиёзли шартларда фойдаланиши мумкин бўлади
Тошкентдаги пулли тўхташ жойлари ташкил этилган кўчаларда яшовчилар учун резидентлик рухсатномалари жорий этилиб, унинг эгалари ўз маҳалласи ҳудудидаги тўхташ жойларидан тундан тонггача имтиёзли шартларда фойдаланиш имконига эга бўлади.

Сурхондарёда экстремистик гуруҳнинг 20 нафар аъзосига нисбатан суд ҳукми ўқилди
Сурхондарёда «Тавҳид ва жиҳод катибаси» террорчилик ташкилоти тарафдорларидан иборат ноқонуний гуруҳнинг 20 нафар аъзоси 6 йилдан 13 йилгача озодликдан маҳрум этилди. ДХХга кўра, улар диний йиғин ўтказиб, портловчи қурилмалар тайёрлашни ўрганган ва Сурияда жиҳод қилишни режалаштирган.

Тошкентдаги Лутфий кўчасининг бир қисми октябргача бир томонлама ёпилади
11 сентябрдан 1 октябргача Лутфий кўчасининг Фарҳод кўчасидан Ширин кўчасигача бўлган қисмида ҳаракат бир томонлама вақтинча тўхтатилади. Чеклов қиш мавсумига тайёргарлик доирасида 640 метр узунликдаги иссиқлик тармоқлари янгиланиши билан боғлиқ.

Рақобат қўмитасининг Uzum`дан 1,6 млрд сўмдан ортиқ маблағни ундириш қарори ўз кучида қолди
Рақобат қўмитаси Oila Tanlovi мойининг яроқлилик муддати 6 ой ўрнига 12 ой деб кўрсатилгани сабабли Uzum Market`га 1,6 млрд сўмдан ортиқ маблағни қайтариш кўрсатмасини берганди, суд буни ўз кучида қолдирди. Uzum бу фақат қадоқдаги хатолик экани, маҳсулот стандартларга тўлиқ мослигини айтмоқда.

Педагогика талабалари учун Абдулла Авлоний стипендияси таъсис этилди
Янги ўқув йилидан педагогика йўналиши талабаларига Абдулла Авлоний номидаги давлат стипендияси берилади. Унинг миқдори — 1,4 млн сўм. Стипендия педагогик ОТМларнинг ҳар бирида бакалавриатда ўқийдиган сўнгги икки курс талабаларидан бир нафарига тайинланади.

2026 йилдан нотариал ҳаракатларда паспорт ёки ID картани тақдим этиш талаби бекор қилинади
2026 йилдан нотариал ҳаракатларни амалга оширишда паспорт ёки ID картани тақдим этиш талаби бекор қилинади. Нотариуслар 412 млн сўмгача бўлган низосиз талаблар бўйича ижро хатлари ёзиши мумкин бўлади. Ўзбекистонда нотариал фаолият билан шуғулланиш ёшининг юқори чегараси 65 ёшдан 70 ёшгача оширилади.

Навоийда фуқароларни Украинадаги урушга ёллашга уринган 44 ёшли аёл 3 йилга қамалди
Навоий вилоят судида фуқароларни Россия-Украина урушига юборишга урингани учун судланган аёлнинг апелляция шикоятлари кўриб чиқилди. Унга аввалроқ Кармана туман суди томонидан берилган 3 йилга озодликдан маҳрум қилиш жазоси ўзгаришсиз қолди.

Навоийда йўловчи ташувчи компанияга ноқонуний ундирилган 710 млн сўмни йўловчиларга қайтариш мажбурияти юкланди
Рақобат қўмитаси «Тошкент — Хатирчи» йўналишида автобусда йўловчи ташиш хизматини кўрсатувчи «Ҳунарманд» МЧЖга 2022 йил августидан 2025 йил март ойигача бўлган даврда йўловчилардан ортиқча олинган 710 млн сўмни қайтариш ҳақида кўрсатма берди.

Ўзбекистонда 2026 йил январь-февраль ойларида аҳоли рўйхатдан ўтказилади
Ўзбекистонда 1989 йилдан кейин илк бор умуммиллий рўйхатга олиш ўтказилади. 2026 йил 15 январь-26 февраль кунлари аҳоли аввал интернет орқали, сўнгра уйма-уй ҳисобга олинади. Саволлар сони 328 тадан 71 тагача қисқартирилди.

Президент 100 дан ортиқ ўқитувчи ва мураббийни мукофотлади
Шавкат Мирзиёев Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан таълим-тарбия соҳасини ривожлантиришга ҳисса қўшган бир гуруҳ ўқитувчи ва мураббийларни медаль, орден ва унвонлар билан тақдирлади.

Трамп тарафдори, Консерватив сиёсий фаол Чарли Кирк отиб ўлдирилди
Консерватив сиёсий фаол, Трампнинг президентликка сайланишида муҳим роль эгаллаганлардан бири Чарли Кирк университетдаги нутқи пайтида отиб ўлдирилди. Ўқ узган шахс ҳамон қидирилмоқда. Кирк АҚШдаги энг йирик консерватив ёшлар ташкилотига асос солган. Ҳодиса АҚШ сиёсий спектрини ларзага келтирди.
Бизни ўқиётганингиз учун раҳмат!
